Betakror aktrisa Rimma Ahmedovaga bag’ishlov.

001

   Истараси ниҳоятда иссиқ, туйғулари паришон юзига майин қалқиб чиққан, маҳзун қиёфали, ҳар қандай ҳолдаям дилбарлигича қолган, сочлари кумушга айланган маъсума Аёл. Унинг муҳаббатга айланган маъюс кўзларида юракни уйғотадиган илиқ ҳарорат мужассам. Актрисанинг ўйчан қиёфасига ёшликка хос лирика ҳам сингиб кетган эди. Бу унинг ниҳоятда нозикхаёл эканидан дарак берарди. Мана шу ҳолатда кўнглимни найнинг дилўртар навосидек титратди. Ва бу ҳазин куй кўмагида гўёки юрагимни кафтимга олиб томоша қилгандек бўлардим… Davomini o'qish

Rimma Ahmedova: Maftunkor qalb sohibasi.

044

4 август — Бетакрор актриса Римма Аҳмедова таваллуд топган кун.

   Таниқли  актриса Римма Аҳмедова 1942 йил 4 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1962 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати (ҳозирги Ўзбекистон санъат) институтининг “Драма ва кино актёри” факультетини тугатгач, институт йўлланмаси билан Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Миллий) академик драма театрида ижодини бошлади.
Дубляждаги фаолиятини 1962 йилда бошлаган. Дубляж санъатининг юксак намунасига айланган “Уруш ва тинчлик”(Наташа Ростова), “Маугли” (қоплон Багира), “Сангам” (Радҳа), “Иф қалъасининг маҳбуси”(Мерседес), “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”(актриса Нина), “Қайнона” (Офат), “Инсон қалби ҳақида қисса” (шоира аёл), “Ишдаги ишқ” (Ольга Рижова), “Садоқат” (Бандана), “Одам амфибия” (Гутиэра), “Зита ва Гита” каби фильмлардаги ишлар актёрлик санъатига хос “амплуа” тушунчаси унинг ижодига мутлақо ёт эканини таъкидлайди. Davomini o'qish