Visente Blasko Ibanyes. Ma’yus bahor

003    Қўшнилар қизга Борда дея лақаб қў­йишганди, чунки Тофоль амакининг марҳума хотини туғмаслиги маълум бўлгач, уни етимхонадан асраб олишганди. Борда шу боғчада катта бўлди. У ўн етти ёшларда бўлса-да, кўринишидан ўн бир яшар қизалоқдан фарқ қилмас, озғин елкалари эгик, кўкраклари ботиқ, қизларга хос зарофат кўринмасди. Davomini o'qish

Risolat Haydarova. Uch hikoya.

021

    Оқшомги осойишталик руҳи аста-секин тунга сингиб кетарди. Тун ўзига “юққан” шу атворни тонгга узатарди. Келинчак кўз очиб теваракдаги сокинликка қулоқ тутаркан, дили ёришиб келаётган осмон билан уйғунлашиб, тиниқлашиб кетарди. Кейин у енгил тортиб айвончага чиқарди-да, ўрик ғунчаларининг гулга айланишини кузатарди. Ёришиб келаётган осмоннинг ранги қандай ўзгариши, уфқдаги булутларнинг туси тиниқлашиб бораётгани, ер усти кўкараётгани кун сайин яққолроқ кўринарди. Деразани очиб, юзини саҳарги салқинликка тутганда шабаданинг вазни ҳам енгиллашгандек туюларди. Davomini o'qish

Risolat Haydarova. Uchinchi bashorat.

055
Рисолат Ҳайдарова сўнгги йилларда ўзбек  китобхонига тарихимизнинг шукуҳли ва фожиалари мавсумлари ҳақида ҳикоя қилган «Учинчи бшорат» ҳикояси ва «Жавзо» романини тақдим этиб, кўпчиликнинг диққатини тортди. Атоқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад бир суҳбатида эътиборли асарлар ва муаллифларни номма-ном санаб, улар қаторида «“Учинчи башорат” ҳам айтиб  ўтган  ва  самимий ҳаяжон билан   тилга олинган ижодкорлар, шу жумладан Рисолат Ҳайдарова  тураржойини қўлида гулдаста тутиб излаб боришга тайёр ҳолатга тушганини айтиб, «Бугунги кун адабиётимизда мана шундай бадиий кашфиётлар юз бераётганидан самимий қувонганларимни ҳеч қаерда яширмайман» деб ёзган эди. Davomini o'qish