Xurshid Davron. Yevropa va rus she’riyatidan tarjimalar

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h44m33s_006_.png   Таржима миллий адабиётгина эмас, миллий тафаккурнинг ҳам ривожига беқиёс таъсир кўрсатадиган омилдир. Кимдир таржимани миллий ҳимоя қуролларидан биридир деганда минг карра ҳақ эди. Дунё адабиётида мавжуд ҳар қандай асар таржима бўлгандагина миллий мулкка айланади. Davomini o'qish

Mixail Kuzmin. «Iskandariya qo’shiqlari» turkumidan

Ashampoo_Snap_2018.03.07_15h45m51s_004_.png  Михаил Кузминнинг ижодига жуда катта таъсир қилган воқеа 1895 йилда юз беради: у Мисрга саёҳат қилади. Кейинчалик Италияга ҳам борган шоир бутун ижоди давомида мана шу икки саёҳат таъсирида ижод қилди. Унинг катта адабиётга кириб келиши 1906 йилда нашр этилган биринчи китоби “Искандария қўшиқлари” билан бошланди. Davomini o'qish

Nikolay Gumilyov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h04m47s_001_.png     Николай Гумилёв тақдир тақозоси билан шеър ёзмасдан, фақат машҳур рус шоираси Анна Ахматовага уйланган тақдирдаям тарихда қолган бўлар эди. Аммо, у истеъдодли шоир сифатида ўз номини рус шеърияти тарихида қолдира олган ижодкор эди. Davomini o'qish

Sergey Yesenin. Fors taronalari

Ashampoo_Snap_2016.09.06_00h31m21s_001_.png    Есенин, менинг назаримда, руҳи жиҳатдан биз ўзбекларга жуда яқин. Деҳқон боласи бўлгани учун ҳам Россия манзараларини шунчалик зўр таърифлаганки! Уларни ўқиганимда, кўз ўнгимда беихтиёр Фарғона кенгликлари намоён бўларди. Кейин, назаримда, у ўта самимий- Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғуломлар каби юрагини кафтига қўйган шоир. Davomini o'qish

Mixail Lermontov. She’rlar.

077

Михаил Юрьевич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки шеърлари, «Черкеслар» (1828) ва «Кавказ асири» (1929) достонлари шу ерда ёзилган. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar

097

Шоира асосан Петербургда яшаган. Биринчи шеърлар китоби «Оқшом» 1910 йилда чиққан. «Тасбеҳ» (1914), «Оқ гала» (1917), «Баргизуб» (1921) ва бошқа шеърий китобларидаги шеърларида лирик кечинмалар, танҳолик туйғулари ифодаланган. Унинг ижодида 30-йиллар қатағони даҳшати ўзига хос тарзда ифодасини топган. Davomini o'qish