Rustam Ibragimbekov. Ilmiy fantastika va magik realizm uyg’unligi & M. Bulgakov. Usta va Margarita & Garsia Markes. Yolg’izlikning yuz yili

Ashampoo_Snap_2017.03.14_18h42m31s_001_.pngАлалхусус, шоҳ асарида бир шаҳарчанинг мудҳиш ва тумтароқ образини магик бўёқлар ҳамда реалистик тасвир услуби ёрдамида яратган Маркес Булгаковнинг эътиқодсиз шўро жамиятига жавобан ўзининг ёлғизликка маҳкум Макондосини дунё адабиёти жўғрофиясига олиб кирди. Ва бу билан Лотин Американча магреализмнинг бор мўъжизавий кучини барчага намойиш этди. Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kuz bo’roni

004      Ёмғирнинг дарахт япроқларига шиддат билан урилиб, шошганча тоғ ёнбағирлари сари ўрлагани эшитилар, йўловчилар салт отларини силтаб, ниқтаган кўйи ҳали ҳам ярқираб турган яланг чўққи томон қараб қўйишарди. Дарахтлар бағрида эса фурсат пойлаётган кишилар издиҳомининг шовур-шувури ичра барглар ҳилпираб, титрарди. Шу он чақмоқ чақди-ю, шаффоф сув заррасидаги ғира-шира қуёш аксини чилпарчин қилиб юборди… Davomini o'qish

Franko Sakketti. «Uch yuz novella» asaridan ikki novella

004    Италия Уйғониш даври адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Франко Саккетти нинг асосий асари “Уч юз новелла” тўплами бўлиб, таниқли итальян адиби Жованни Боккаччонинг “Декамерон”ини руҳида ёзилган. Новеллаларнинг 223 таси сақланиб қолган. Уларнинг иккитасини илк маротиба ўзбек тилида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Luije Pirandello. Ikki o’rtoq

044    Тасодиф ва атрофдаги бутун ўлкаларга ёйилган ҳасад, ғаламислик туйғуси сабаб Жильоне ва Буттиче воқеаси юз бердики, улар ўн бир йилдан буён Ла Газенадаги эски хўжаликни ўзаро шерикликда бошқариб келишаётганди. Бегоналарни-ку қўятуринг, ота-бола ёки ака-укаларнинг ҳам ижара ерга устидаги бундай шерикчилиги ҳеч вақт бунчалик узоқ давом этмаган. Бироқ шу ўн бир йиллик ҳамкорлик давомида бу икковлоннинг ўртасида на манфаат юзасидан, на бошқа нарса важидан заррача низо чиққан эмас. Davomini o'qish