Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Kandata ipi yoxud Akutagavaning ilk kashfiyoti

02Келинг, эслаб кўрайлик, адабиётда «Кандата ипи» ибораси қачон пайдо бўлганди? Албатта, қисқа ҳаёти давомида нафақат япон насрида, балки жаҳоний адабиёт бўстонида ўзига хос портлаш содир этган буюк ҳикоянавис Рюноскэ Акутагава ижоди мухлислари учун мазкур ибора сирини англаб етиш ортиқча қийинчилик юзага келтирмайди. Ҳа, ҳа, бу ерда унинг қаламига мансуб «Ўргимчак тўри» ҳикояси қаҳрамони Кандата онгида шак-шубҳасиз ҳалокат жаридан қутулиб қолиш илинжини уйғотган, ўргимчак тўқиган, кумушдек товланиб турувчи ип назарда тутилаяпти. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Chakalakda.Novella

Ashampoo_Snap_2017.10.20_18h23m52s_002_.png1 март — Акутагава Рюноске таваллуд топган кун

    Кеча… туш пайтлари чамаси. Сэкиямадан Ямасинга борадиган йўлда. У отга минган хотин билан Сэкиямага қараб кетаётган эди. Хотин гардиши кенг, ҳижобли шляпа кийган эди, шунинг учун юзини кўрганим йўқ. Хаги нақши нигорли ипак кўйлаги кўринди, холос. Оти жийронга мойил, ёли қирқилган. Эркакнинг… ҳа, белида қиличи бор эди, елкасига камон ўқли садоқ осилган… Davomini o'qish

Ryunoske Akutagava. Biseyning ishonchi

Ashampoo_Snap_2017.07.21_13h20m32s_002_.pngСаҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади

    Кўприкда аллақачон ҳаракат тинганди. На бирон қадам товуши, на от туёғининг тақир-туқури, на от-араванинг жаранги — у ёқдан бирон бир сас эшитилмасди. Шамолнинг шилдираши, қамишнинг шитир-шитири, сувнинг шалоплаши… кейин қаердадир қарқара қулоқни тешиб юборгудек чинқирди. У эса ҳануз келмасди. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tansiq taom

001   Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* хизмат қилганини билишнинг ўзи кифоя. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. O’rgimchak uyasining tolasi

012
Кунлардан бир кун Кандата ўрмон оралаб юрганида, сўқмоқ устида пилдираб кетаётган ўргимчакка кўзи тушади. Кандата уни босиш учун оёғини кўтаради-ю, ўйланиб қолади: «Йўқ, кичик бўлса ҳам, барибир тирик жонзот-ку. Бекордан-бекорга ўлдириб савоб топмайман». Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Xaykular

023

    Буюк япон адиби Рюноскэ Акутагава мероси нафақат дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган ҳикоялардан иборат. У, шунингдек, Текодо тахаллуси билан япон мумтоз шеърияти, хусусан, хайку (учлик) жанри анъаналарига амал қилган ҳолда шеърлар ёзган. Бугун унинг хайкуларидан айримларини Холдор Вулқон таржимасида сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. G’alati voqia

41

Бир куни… Ҳа, айтганча, Кигэнцэцу байрами куни эди, ҳаво совуқ, эрталабдан ёмғир қуйган, лекин Тиэко Камакурага бораман, кўп бўлди бормаганимга, деб туриб олди. Камакурада унинг ишбилармон аллакимга тегиб кетган мактаб дугонаси турарди. Тиэко уникига меҳмонга бормоқчи эди, лекин шундай ёмғирда Камакурага меҳмонга албатта бориш шарт эмас эди, мен ўзим, турган гап, хотиним ҳам, эртага борганинг яхши, деб неча марта айтдик. Лекин Тиэко бугуноқ кетаман деб, гапида туриб олди. Охир-оқибат, қони қайнади-да, апил-тапил йиғиниб, йўлга чиқди.  Davomini o'qish