Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar va kitoblar & Orziqul Ergash. Sharif shahar shoiri

0_14cd2b_de8d63ae_orig.png    Ўтган йилнинг сўнгги ойида Бухорода таниқли шоир, таржимон ва тасаввуфшунос Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шу муносабат билан шоир ҳақидаги хотира ва ёдномалардан тузилган «Шариф шаҳар шоири» номли китоб нашр этилди. Биз кейинги саҳифаларимизда ушбу тўпламдаги ёдномалар билан таништириб боришни режалаштирдик. Бугун эса таваллуд куни нишонланаётган ва (нашр этилган тўплам ҳам айнан унинг ёдномасининг номи билан аталган) ёзувчи жўрам Орзиқул Эргашнинг Садриддин Салим Бухорий ҳақидаги эсдаликларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

G’aybulla Hojiyev. Xotiralar to’lqini. I. Azizlarim yodi & G’aybulla Hojiyev ‘Parvoz zavqi’ teleloyihasida (2013)

Ashampoo_Snap_2017.01.08_15h42m34s_001_.png     Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриёти машҳур театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг «Хотиралар тўлқини» китобини нашр этгани эшитиб, у билан тезроқ танишиш истаги туғилди. Асарни нашрга тайёрлаган ёзувчи Орзиқул Эргаш билан суҳбатимиз асноси маълум бўлдики, актёр аввалдан “Эсдаликлар дафтари” юритаркан. Айни шу “Эсдаликлар” ва кейинчалик унга киритилган янги саҳифалар бугун сизга тақдим этилаётган китоб ҳолига келтирди. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.16_01h45m54s_002_.png   Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar & Samad Azimov. Nurdan kelib, nurga ketdi

0710 март — таниқли шоир, олим, муаллим, мутаржим Садриддин Салим Бухорий хотираси куни.

Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё. Davomini o'qish

Yohan Valfgang Gyote. «Mag’ribu Mashriq devoni»dan: Behishtnoma

09   «Беҳиштнома» буюк олмон адиби Йоҳан Вольфганг Гётенинг «Мағрибу Машриқ девони»- даги сўнгги ўн иккинчи бобдир. Маълумки, Гёте Шарқ адабиёти, маданияти, фалсафаси, жумладан, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифни чуқур ўрганиб, ўзлаштириб ўз «Девон»ини (1814- 1820) яратди. Бу «Девон» Шарқу Ғарб адабиётининг синтези (И. Брагинский), Мағрибнинг Машриққа саломи (Ҳайне), олмон мутафаккирининг Шарққа бўлган улкан эҳтироми, ихлоси нишонасидир. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Birinchi maqola (1980)

09     Саксонинчи йилларга кириб бораётган ва бизнинг ёш шоирларимизнинг қалб қўрида тобланиб чиқаётган бу қаҳрамон нафис туйғуларга, нозик сезимларга, майин сўзга жуда ташна. У жар солмайди, баёнотлар бермайди, у ўзи ҳақида, ўз сезгилари, кечинмалари, яхши ва ёмон кўрадиган нарсалари, ҳаётий қарашлари ҳақида жуда секин, жуда майин, жуда беозор сўзлайди. Лекин у ўзининг жуда секин айтаётган гапларини бутун дунё эшитишини хоҳлайди. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar

0216 сентябр — таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллуд топган кун.

    Садриддин Салимовнинг жуда кўп шеърлари ерга, осмонга эгалик ва эга сифатида меҳрибонлик туйғусидан туғилади. Садриддин табиатнинг китобини ўқиганда, унга берилиб қулоқ солганда, табиат ҳодисаларидан инсон ҳодисаларига кўчишни, ўртада яқинликлар, уйғун нуқталарни топишни яхши кўради. Табиатни инсон қалбига ва хатти-ҳаракатларига қаратилган, шу хатти-ҳаракатларнинг моҳиятини белгилайдиган ойна деб тушунади. Бу жиҳатдан Садриддин Салимов Хуршид Даврон билан Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин туради (Иброҳим Ғафуровнинг «Ёш қалбнинг тажрибалари» мақоласидан). Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. Hazrat Bahouddin Naqshband

011
Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ўз муриди Саййид Мир Кулол билан Қасри Ҳиндувондан ўтаётганда: «Бу тупроқдан бир эр иси келмоқдадир. Шу зоти шариф барокатидин Қасри Ҳиндувон Қасри Орифонга айлангай” дебди. Ўша пайтда ҳали Муҳаммад Баҳоуддин туғилмаган, балки онасининг қорнида экан. Бир неча вақтдан кейин яна ўша ердан ўтиб: «Ҳалиги эрнинг иси ортиқроқ бўлубдур», дейди. Дарҳақиқат, шу вақтларда Муҳаммад Баҳоуддин туғилади. Туғилганига уч кун тўлганда Баҳоуддинни Бобойи Самосий маънавий фарзандликка қабул қилиб, Мир Кулолга Баҳоуддин тарбияси билан жиддий шуғулланишни топширади. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlari va kitoblari.

sadriddin Salim16 сентябр — таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллуд топган кун.

    «Ҳикмат излаганга — ҳикматдур дунё» деган доно ўгитни ҳар баримиз кўп бор республика радиоси ва телевидениесидан эшитганмиз. Бироқ бу доно ўгитнинг замондош шоиримиз Садриддин Салим Бухорий қаламига мансуб эканлигини кўпчилигимиз ўшанда хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Бу пурмаъно изҳор мумтоз адабиётимиздан олинган бўлса керак, дегувчилар ҳам бўлди. Мана шу биргина мисрадан Садриддин Салим Бухорийнинг фалсафий мушоҳадаси нечоғли кенг¬лигини, шеърларининг чуқур миллий руҳ билан суғорилганлигини, бугунги кун билан ҳамнафаслигини тасаввур қилиш мумкин.
Davomini o'qish