Ne’mat Aminov. «Bir asr hikoyati»dan

01117 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун

  Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish

Omon Muxtor. Uzun yo’lakdagi ikki kishi.

033   Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish

Saida Zunnunova. She’rlar

0915 феврал — Таниқли шоира Саида Зуннунова таваллудининг 90 йиллиги

Саида Зуннунова гўзал ва дардли шеърлар ёзган шоира эди. Саида Зуннунова теран мантиқли ҳикоялар ёзган адиба эди. Саида Зуннунова – вафодор аёл, пўлат иродали инсон эди… Davomini o'qish

Said Ahmad. Shu’la. Oybek domla haqida yodnomalar.

oybek
Ойбек ўша пайтларда болалари билан тор бир уйда яшарди. Ижод қилиш учун мутлақо шароит йўқ эди. Эр- хотин ўйлаб-ўйлаб яшаб турган хонанинг шифти билан поли оралиғида болахона қилишди. Ойбек унга нарвонда чиқар, то сахаргача мук тушиб ёзарди. Ёзиб чарчаган пайтларда қаддини ростласа боши шифтга тегарди. Кундузлари баъзан Эски Жўвадаги «Октябр» кутубхонасига бориб ёзарди. Davomini o'qish

Said Ahmad. To’rt hikoya.

072
10 июнь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ((1920-2007) таваллуд топган кун.

   Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад (Ҳусанхўжаев) 1920 йили 10 июнда Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласида дунёга келди. 1939 йили ўрта мактабни, 1941 йили эса олий ўқув юртини тугатди. Адабиёт дарслари ва тўгаракларида ижодга бўлган ҳаваси ортиб, қўлига қалам ушлаган, вақтли матбуот унинг ижод дорилфунуни бўлган. Davomini o'qish

Said Ahmad. Billur siyohdon.

011
10 май — Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаларидан бири, шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун.

Туғилибоқ абадият эшигини қоққан Ғафур Ғулом юз йилдирки, Навоий бўлиб, Бобур бўлиб, Машраб бўлиб, Насриддин Афанди бўлиб яшаяпти. Юз йилдирки, салафлари иззатини ўрнига қўйиб, ўз услубига содиқ қолиб, фақат ва фақат Ғафур Ғулом бўлиб ижод қиляпти. Davomini o'qish

Said Ahmad. Kiprikda qolgan tong. Qissadan parchalar.

011
Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди. Davomini o'qish

Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.

097
Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос.
Davomini o'qish

Said Ahmad. Mukammal inson surati

33423 декабр – Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаси  Асқад Мухтор таваллуд топган кун.

  Асқад вужуд-вужуди билан шеърга берилиб кетган пайтлар эди. Дўрмоннинг қимиздек ҳавоси, кўм-кўк осмони, қип-қизил чодир ёпинган, куз офтобида лов-лов ёнаётган ўрик туплари, олис юртларга отланган турналарнинг боғ устидан чуғирлаб ўтишлари, далаларга ёнғоқ «экаётган» қарғаларнинг ерга шўнғишлари, майин оқ ипакдек мезон ипларининг унсиз сузиб ўтишлари, яланғоч новдаларга илашиб қолганларининг офтобда чақнашлари Асқаднинг шеърларига шундоққина тўкилиб қоларди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Toshkentdan maktublar. Said Ahmad (01).

022

Би-би-си Ўзбек хизмати “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл ургани, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эдик. Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган  биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish

Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. I-III bob

oydin3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.

— Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Davomini o'qish