Salim Ashur. She’rlar

003   Мен дастлаб адабий оқимларнинг ишқибози бўлдим. Хусусан, поэзияда футуризм, акмеизмни, прозада сюрреализмни ўргандим. Уларнинг тажрибаларини ёзганларимда синамоқчи бўлганман. Синаганман. Лекин, ўша қораламаларим ўзимга ёқади. Уларда қандайдир эркинлик, дахлсизликни сезаман (Салим Ашур билан суҳбатдан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқишингиз мумкин.). Davomini o'qish

Tursunboy Adashboyev. She’rlar & Saylanma & Salim Ashur. Kichkintoylarning katta shoiri

Ashampoo_Snap_2017.06.05_18h03m52s_002_.png1 январ — Шоир Турсунбой Адашбоев таваллуд топган кун

    Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish

Shoir Salim Ashur bilan ikki suhbat & She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h45m58s_002_.png   Муҳаббат ёшликка қудрат бахш этади. Ватанни севишга, миллатнинг оғирини енгил қилишга, инсон иззатини баланд тутишга, аёлни ардоқлашга, дўстга садоқат кўрсатишга, яъни эзгу ишларга, хайрли амалларга қўл уришга ундайди… Davomini o'qish

Salim Ashur. Shavkat aka, Shavkat Rahmon desam…

011

12 сентябрь — ардоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун

3-курс талабасимиз. 1987 йил. Аудиторияда дарс чоғида курсдошим Рустам Худоёров билан шивирлашиб ўтирибмиз. Домла бир-икки қараб қўйди. Бўлмагач, «Салимбой, туринг-чи, нима мавзуда тинмай гаплашаяпсизлар, дарсдан ҳам қизиқарли эканми?..»- деб қолди. Турдим-да, фурсат ўтказмай, «Шавкат Раҳмон ижодида халқ ва Ватан мавзуининг бадиий таҳлили» мавзуида,- дедим, ҳар ҳолда дарсга яқинроқ мавзуда гаплашаяпмиз, десам жазо енгилроқ бўлар, деган хаёлда. Аслида, бу мавзу аввалдан кўнглимда бор эди. Шоир ижодини шу ракурсда таҳлил қилишни ўйлаб юрардим. Davomini o'qish

Franchesko Petrarka. She’rlar.

012

Петрарка (Petrarca) Франческо (1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асос- чиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) ун-тларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 й. Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий мартабали руҳонийлар б-н яқинлашган.
Петрарка ўрта аср ақидаларидан мутлақо холи бўлмаган эса-да, Уйғониш даврининг гуманизм ғоялари б-н йўғрилган маданиятига тамал тошини қўйган. Петрарка лотин тилидаги «Дунёга нафрат тўғрисида» (1342—43) фалсафий рисола, «Узлатдаги ҳаёт тўғрисида» ва «Роҳиблар фароғати тўғрисида» (1346—66) рисолалари муаллифи. Шоир шеъриятни ўрта аср маддохлари ҳужумидан ҳимоя қилар экан, унинг катта тарбиявий ва эстетик қимматга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Davomini o'qish

Salim Ashur «She’r sehri» ko’rsatuvida

Ashampoo_Snap_2017.03.06_02h02m24s_001_.png16 декабрь — Шоир Салим Ашур таваллуд топган кун  

Салим Ашур 1964 йил, 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Кўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — «Яшил гиёҳ» (1994). Шундан сўнг шоирнинг «Атиргул» (1994), «Сиз эртага келасиз» (1999), «Кечиккан тонг» (2002), «Аталган кунлар» (2004), «Дарз» (2006) каби шеърий китоблари нашр этилган. А. Блок, И. Бунин, А. Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Salim Ashur. Muhabbat kitobi. She’rlar va doston.

salim-ashurСалим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi   nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet

Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.
Davomini o'qish