Xurshid Davron. Qog’ozda yozgulik qolg’ay & Samarqand xayoli. Qissalar va esselar kitobi

034

      Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Rui Gonsales de Klavixo. Samarqandga — Amir Temur saroyiga sayohat kundaligi & Bo‘rivoy Ahmedov. Klavixo va uning «kundaligi»

Ashampoo_Snap_2017.12.01_17h42m41s_002_b.png   Машҳур сайёҳ ва элчи Руи Гонеалес де Клавихонинг «Кундалик» лари, азиз ўқувчи, биз тарихчилар ва адиблар сизга етказиб беришимиз лозим бўлган қарз китоблардан бири. Бу китоб Темур ва темурийлар даври тарихидан баҳо юргизувчи муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Китоб 1404 йили Самарқандда Темур саройида турган Кастилия (Испания) қироли Генрих III (1390—1406) нннг элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг йўл хотираларидан иборат, яъни унинг 1403—1404 йиллари Туркия, Эрон ва Мовароуннаҳрда, хусусан Амир Темур саройида кўрган-билганларини ўз ичига олган муҳим бир асардир. Davomini o'qish

Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (1996)

Ashampoo_Snap_2017.04.10_22h31m19s_001_.png    1996 йил кузида Самарқанд Регистонида бўлиб ўтган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантана.
Сценарий  муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Қўшиқлар муаллифлари -​ Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Хуршид Даврон.
Тантананинг бош режиссёри — Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur bog’lari & Temur bog’lari. «Temurnoma» videofilmidan 9-qism

Ashampoo_Snap_2018.03.19_20h35m53s_002_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан

Соҳибқирон фахр билан айтар эканки: “Менинг бир боғим борки, у Бухородан Самарқандгачадир”. Яна айтар эканларки: “Шоҳ бўлсанг-да, боғ ярат, гадо бўлсанг-да боғ ярат, бир куни мевасидан тотарсан”. Davomini o'qish

Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar & Temurnoma (1996) videofilmi. 8-qism. Dorulsaltanat

1928c81e254e64d58eea44dfbf174330.png    Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sarbadorlar qissasi & Yosh sarkarda. Sarbadorlar. «Temurnoma» (1996) videofilmidan 6-7-qism.

Ashampoo_Snap_2018.03.19_21h25m03s_003_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан

Муборак жума куни Самарқанд аҳли – хавосу авом, каттаю-кичик масжиди жомеда жам бўлдилар. Аммо қанча тортишмасинлар, бир амру-қарорга келолмадилар. Мана шу аҳволда Мавлонозода номи билан машҳур йигит минбарга чиқди. Эшитишимча, бу йигит бузрукворлар авлодидан бўлиб, донишманду-баҳодир эр экан. Тирандозликда моҳир бўлганидан уни Мавлонозодайи тирандоз дер эмишлар… Davomini o'qish

Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)

021    22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

  Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda

Ashampoo_Snap_2016.12.21_21h19m05s_001_.png    Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Davomini o'qish

Nikos Kazandzakis. Qiyg‘os gullagan bodomlar…

Ashampoo_Snap_2017.06.28_19h05m03s_006_.png   Таниқли юнон ёзувчиси Никос Казантзакис 1929 йили юртимиз Ўзбекистонга ташриф буюради. Кейинчалик (ёзувчи вафотидан сўнг) бу саргузашт таасссуротлари унинг рафиқаси томонидан тарихий эсселар шаклида ва “Мактублар” номи билан нашр этилади. Davomini o'qish

Bahodir Qobul. Ota chiroq.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_13h50m09s_002_.png Елкам оша тоғлар, оталар нигоҳи, димоғим энамни ҳидига тўлганча Самарқандни, йўқ, Афросиёбни, йўқ, Отачироғни кўраман. Ёш тирқираб жўнайди. Этагимда адоғи кўринмайдиган булутлар соқолини силкиллатиб келаётганини хаёл қиламан. Оқ булут оқ отдай, кўк булут кўк отдай кўринади. Хаёлларим сувратини булутлардан ясаб кўрсатишларини томоша қилган бўламан. Бир қуш ортимдан ҳақлаб зорланганча эргашади. Зарафшон қучоқ очиб жилмаяди… Davomini o'qish