Seneka. Maktublar.

сенека

СЕНЕКА (Seneca) Луций Анней (тахм. мил. ав. 4, Кордова, Испания — мил. 65, Рим) — Рим файласуфи, ёзувчи, давлат арбоби. Рим императори Нероннинг тарбиячиси ва маслаҳатчиси; унга суиқасд қилишда айбланган ва ўзини ўлдирган. Сенека  юнон фалсафасидаги окимлардан бири — стоицизмнинг йирик вакилларидан бири. У табиат ва инсон моҳияти ҳакида кенг билимга эга бўлган, адабий услубни жуда яхши эгаллаган. Сенеканинг фалсафий қарашлари зиддиятли. У фалсафани ҳаётда ахлоқий-диний қўлланма деб билган. «Луцилийга хатлар» фалсафий асари, «Ҳиммат ҳақида», «Раҳм-шафқат ҳақида», «Руҳий хотиржамлик ҳақида» ва б. рисолаларида таркидунё қилиш, ўлим ва тақцирни назар-писанд қилмаслик, эхтирослардан холи бўлиш, кишиларнинг ахлоқий тенглиги масалалари ёритилган.

. Davomini o'qish