Shahodat Ulug. Jayxun epkinlari & Şahodat Ulug. Ceyhun Nesimleri

Ashampoo_Snap_2018.02.08_17h58m50s_006_.png    Nasiba Yusupova iste’dodli yozuvchi Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manguberdi qissasi» asaridan ayrim parchalarni turk tiliga tarjima qilib saytimizga yuboribdi. Uni sizga taqdim etar ekanman, turk tilini mukammal bilguvchilarning tarjimahaqidagi fikr-mulohazalarini kutib qolaman (Asarning o’zbek tilidagi to’liq matni sahifa pastida ilova qilingan). Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Uning ismi yo’q edi hali

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_b.png     Шаҳодат Улуғнинг Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романи ва шеърлари билан яхши танишсиз. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Qayta tug’ilish

041    Ёзувчи зоти баъзан кутилмаганда ўзининг дастлабки машқларини излаб-топиб, аллақандай соғинч билан кўздан кечира бошлайди, ўша олис йиллар юрагини нималар ҳаяжонга солганини билишга уринади. Истеъдодли адиба Шаҳодат Улуғ ўзининг ёшлик дафтаридан олинган кичик новеллани сизга тақдим этар экан, излагани сизнинг юрагингиздаям борлигига ишонади. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ova. Amsterdam xotiralari

045     Жони ҳамон талваса ичида титрар экан, кутилмаганда ҳужра эшиги шарақлаб очилган чоғ, Нажмия қаттиқ чўчиб ўйғонди.Тушими эди бу ва ёки ўнгги? Эшик зарб билан очилган чоғ Нажмия қўрқув ичида кўзини очди. Азобга мустаҳиқ этгувчи кўргулик аслида тушида кечарди. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Do’mbira. Qissa.

122
Бир маҳал аллақандай ёқимли садодан ўзимга келиб, атрофга қулоқ солдим. Куй янада жаранглаб эшитила бошлади. Ўрнимдан туриб, куй таралаётган томонга қараб юрдим. Мен турган тоғ деярли баланд эмас, пастга разм солиб қарагандим, ажойиб манзарага кўзим тушди. Тоғ тепасидан қараган чоғим, пастлик кўзимга бир бошқача кўриниб кетди. Майсалар оралаб сурувлар ўтлашарди. Куйни эса сурувларнинг эгаси чалаётган эди. Чўпон дўмбирани шу қадар берилиб, моҳирона чалмоқда эди-ки, буни эшитган кимса, беихтиёр ўша тўлқин ичида оқар эди. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Kuzakning so’nggi xo’rsiniqlari

04

   Айнан шу ерда мен, ҳув ўша тўлқинлар сув ҳулул этган ҳарсанг тош устида ўтириб, Ватан ҳақида муттасил ўй сурган эдим. Шу тилсиз тош устида, мисоли тилсиз тош сингари асрий сукутга чўмганим ҳам рост эди. Қирғоқ бўйидаги тилсиз тош устида ўтириб, Мангуберди қиссасини жўшиб битган эдим. Шу харсангтош устида шавкатли Муҳаммад Хоразмшоҳ тилидан ҳеч тугалланмас ҳижрон ва армон қўшиғини ёниб мадҳ этган эдим… Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yohud Jaloliddin Manguberdi qissasi» romani nashrdan chiqdi.

098Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Манбуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manbuberdi qissasi. Toshkent, «Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.

Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» тарихий романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча  роман нашрдан чиқди. Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’: Shavkatli o’tmish — izsiz ketmas.

077
Биргина мисол, юртимиздан чиққан ўтмиш алломалари, айтайлик, Ибн Сино, Беруний, Ал Фарғоний, Ал Хоразмий каби сиймолар ҳақида интернетда истаганча маълумот олишингиз мумкин, аммо инглиз тили ва бошқа асосий жаҳон тилларидаги ресурсларда уларнинг барчаси форс ёки араб олимлари сифатида тақдим этилади. Фақат таваллуд жойлари ҳозирги Ўзбекистон эканлиги йўл-йўлакай кўрсатиб ўтилади, холос. Бобур ва унинг авлодлари эса мўғул ҳукмдорлари, дейилишини ҳаммамиз биламиз. Бу улуғлар билан Ўзбекистоннинг ичидагина «бизнинг буюк аждодларимиз» деб ғурурланиб юраверамиз, аммо ташқи дунё уларни бошқа халқларга боғлайди. Бу нарсалар албатта алам қилади. Мана шу соҳаларда жиддий ишлар қилиш керак. Davomini o'qish