Sharof Boshbekov. Qalbi yalang’och shoir & Ona Turkiston. Rauf Parfi haqida videofilm

Ashampoo_Snap_2017.12.04_23h06m37s_001_a (2).png   1989 йил. “Темир хотин” асарим шов-шув бўлган пайтлар. Рауф ака сўнгги пайтда менга сал, нима десам бўлади… совуқроқ муносабатда бўлаётганини сезиб қолдим. Салом берсам алик олади-ю, тўхтамай ўтиб кетади, илгаригидай сўрашиш, соатлаб гаплашишлар йўқ. Сабабини кейин билдим… Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Aravaga qo’shilgan ohu qissasi

Ashampoo_Snap_2017.11.19_00h45m21s_005_.pngЯратилаётган ижобий қаҳрамон бирам яхши, бирам мўмин, бирам одобли, бирам билимли, бирам ширинки, бўғиб ўлдириб қўйгинг келади! Ижобий қаҳрамонларимиз аллақачон «қариб қолган» бўлса ҳам ўжарлик билан уларни ушлаб турибмиз ва янги-янги нусхаларини яратаётирмиз. Улар бирон-бир ижтимоий фойдали иш қилаётганлари йўқ. Аксинча, ё насиҳатвозлик, ё баландпарвоз гаплар билан томошабинни театрдан совутмоқда. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Mening yozuvchi bo’lganim & Adabiyot — san’at poydevori (Adib bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2016.11.02_23h33m49s_001_.png4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун

    Мен болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳаёт — ҳаёт экан. Турфа сўқмоқларни босиб ўтдим. Ўз ўрнимни топгунимча кўп тентирадим. Ашулачилик қилдим, балетда роллар ўйнадим, кинода судралиб юрдим. Кўп тентираб, охири ёзувчиликда тўхтадим. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Falakning gardishi & Sharof Boshbekov «Hayot davom etadi» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2016.11.03_01h11m12s_003_.png     «Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish

Mashrab Boboyev haqida uch xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.15_15h11m30s_003_.png    Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish

Dramaturgiyada yosh dramaturg bo’lmaydi. Sharof Boshbekov bilan suhbat

1a912b5422bc2b0c58e693e3ee4dd1de.png4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков 65 ёшга тўлади. Чин дилдан қутлаймиз!

  Шароф Бошбеков янги ўзбек драматургиясида чинакам инқилоб ясаган ижодкор. У ҳатто биргина «Темир хотин»ни ёзганидаям адабиётимиз тарихида ўчмас из қолдирарди. «Хуршид Даврон» кутубхонаси» жўра ва сара ижодкорни бутун ихлосмандлари номидан қутлайди ва саломатлик, янги асарлар тилайди. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Sof san’at qayg’usi.

091
Бир куни ёзувчи Тоҳир Маликнинг ҳузурига бордим. Тоҳир ака ижодхонасида ўтирган эканлар. Ўша ерда деворга осиб қўйилган бир суратга кўзим тушиб қолди. Тасаввур қилинг, суратда бир рицарнинг қўли, ҳа, фақат бир қўли тасвирланган эди. Қўл ажиб бир гулни ушлаб турибди. Аммо соҳиби кўринмасди. Тоҳир Малик билан суҳбатлашаяпмизу, хаёли-ҳушим мана шу антиқа тасвирда бўлди. Davomini o'qish

Olimjon Salimov «Hammasi hayot haqida» ko’rsatuvida & «Temir xotin» spektakli.

0011
    Олимжон Салимов (1947.30.8, Наманган вилояти Косонсой ш.) — режиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1969), режиссёрлик (1993) факультетларини тугатган. 1969—84 й.лар Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида актёр, кейинчалик режиссёр 1984—93 й.лар Фарғона театрида бош режиссёр, Ёш томошабинлар театрида бадиий раҳбар. Davomini o'qish

«Temir xotin» va boshqa gaplar haqida mashhur dramaturg Sharof Boshbekov bilan suhbat.

088

4 январ — Машҳур драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун.

    Мен Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 1951 йил 4 январь куни туғилганман. Туғилишга туғилиб қўйдим-у, энди чақалоққа исм қўйиш керак. Машҳур бахши Фозил Йўлдош билан деярли ҳамқишлоқ эдик. “Деярли” дейишимга сабаб, қишлоқларимиз ёнма-ён, жуда яқин эди. Айни қиш. Фозил ота “кўмир, ўтин-чўпдан қийналиб қолдим, ҳеч ким хабар олмайди”, деб Ёзувчилар уюшмасига, Олий Советга, Марказқўмга устма-уст шикоятлар ёзаверибди. Ўша пайтдаги Олий Совет раиси Шароф Рашидов янги йилни кутиб олиш учун Самарқандга боради. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov hangomalari

011

— Парво қилманг, домла, ўзи ҳамма буюк ижодкорларнинг исми “Ш”дан бошланади, – дедим “икковимиздан зўри йўқ” деган маънода. – Масалан, Шекспир, Шиллер, Шуман, Шуберт, Штраус… – Кейин Россия томонларни ораладим: – Шостакович, Шолохов, Шукшин… – Ўзимизники-лар ҳам бенасиб қолмади: – Шайхзода, Шукур Бурхонов, Шукрулло, Шукур Холмирзаев…
— Шароф Бошбеков… – дедилар домла ҳазиллашаёиганимни тушуниб.
— Канешно! – дедим ясама виқор билан.
Устоз Саид Аҳмад саноқни давом эттирдилар:
— Шаид Аҳмад…
Davomini o'qish

Sharof Boshbekov: Ijodkorning o’z dastxati bo’lishi kerak…

021

     Истеъдодли ёзувчи ва драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. У адабиётнинг қутлуғ даргоҳига 80-йилларнинг бошларида кириб келган эди.
Дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрди. Бинобарин, унинг «Г» варианти» ҳикояси (1981), «Жумбоқ» (1986) ҳажвияси, «Ғурур» (1982) каби ҳажвий ҳикоялари юзага келди. Шундан сўнг унинг кетма-кет ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди. Жумладаан, у «Тушов узган тулпорлар» (1983) ҳамда «Эшик қоққан ким» (1987) каби комедия, «Қасосли дунё» қисқа метражли филм ссенарийсини ёзди. Шунингдек, «Эски шаҳар гаврошлари» (1988) «Темир хотин» (1989) каби жиддий комедиялари яратилди.  Davomini o'qish