Sharofat Yo’ldosheva. Odamiylik ilmi

081 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун

   Биринчи ўзбек археологи, Ватанимиз тарихи, этнографиясини ўрганишга самарали ҳисса қўшган жонкуяр қомусий олим, академик Яҳё Ғуломовнинг жасорати шу эдики, ўзи яшаб турган давр мустабид тузумнинг миллий меросимизга шафқатсиз муносабатига қарши бориб, қадримиз, қадриятларимизни улуғловчи илмий изланишлар олиб борди. Унинг Хоразм воҳасида, Бухоро ва Фарғона водийсида, бутун республикамизда олиб борилган археологик тадқиқотлари ибтидоий даврдан бошлаб тарихимизни ўрганишга имкон яратадиган қимматли маълумотларни берди. Яҳё Ғуломов илм-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшиш билан бирга миллий кадрлар, айниқса, ўзбек археологияси учун билимли мутахассислар тайёрлашга бош-қош бўлди. Davomini o'qish