Shavkat Rahmon. Jez otliq & Olimjon Davlatov. «Mis otliq»dan «Jez otliq»qacha

Ashampoo_Snap_2017.05.24_17h46m30s_002_.png    Пушкин “Мис отлиқ” қиссаси орқали Россиянинг шавкатли онлари, асрлар давомида дунё тараққиёти ва тамаддунидан орқада қолган халқининг юксалиш ва ривожланиш томон музаффарона юришлари, рус халқининг тарихида туб бурилиш ясаган Пётр Биринчининг улуғвор ўйлари рўёбга чиқишини башорат қилган бўлса, Шавкат Рақмон “Жез отлиқ” шеърида бошқа халқларнинг бошига кулфат ёғдириш орқали ўзининг саодат қасрини қурмоқчи бўлган “машъум салтанат”нинг инқирозга юз тутиши, Турон халқларининг асрий орзуси рўёбга чиқишини мажозий йўсинда ифодалаб бера олган. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. Qismat tuyg’usi — Vatanni tanish

52d9e5d66023e09c759ce47d7d5ac9e0.png    12 сентябрь —  атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун

     Ватанини топган ёки уни англашга интилаётган, юрагида Ватани яшайдиган шоирлар бор. Булар, шубҳасиз, шеъриятни қисмат билган, қалб ва виждон амри билангина қалам тебратадиган, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, у ё бу даражада масъул, гражданлик даражаси юқори истеъдодлардир. Шавкат Раҳмон ана шундай шоирлардан. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. Yangilangan so’z & & Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat

Ashampoo_Snap_2017.08.17_14h03m56s_001_.png     80-йиллар ўзбек шеъриятида рўй берган ўзгаришлар, хусусан, ижтимой мавзунинг устувор кўриниш олиши поэтик тафаккурнинг босқичма-босқич янгиланиши баробарида воқе бўлди. Бу ҳолатлар шоир Шавкат Раҳмон ижодида янада ёрқинроқ кўринади. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. Yerning qonli mushti yoxud gullayotgan tosh qissasi

005     Шоир катта бир муҳит ичида, ёр-биродарлари даврасида бўлса-да, негадир ўзини ёлғиз ҳис этган кўринади. Ижоди аллақачон тан олинган, шахс сифатида миллатнинг мустаҳкам устунларидан бири эканлиги кундай равшан бўлган муҳитда ўз яқин улфатлари, ён-атрофида бўлган кишилар орасида ўзи истаган мард, дили очиқ дўстни негадир у учратолмайди. Ҳатто бунга кўзи етмайди ҳамки, денгиз-уммонларни қўмсаб қолади. Денгиз, уммонлар шиддатигина унинг беором қалбига таскин бера олиши мумкин эди, илло… Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. Ispan mirshablari haqida qo’shiq. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron tarjimasi

0225 июнь — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

     Бешоғочдаги боғда бўлган улфати чортангдан чиқиб, ҳеч биримиз уйга кетгимиз келмай, автобус бекати четидаги темир тўсиқларда қушлардек қатор тизилишганча қизғин суҳбатимизни давом эттирдик. Шавкат Лорка таржимасига энди киришган кезлар эди.
– Мен Лоркани сиздан зўр таржима қиламан, – дедим ҳазиллашиб унга.
Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Hulvo & Qutlibika. Shavkat Rahmon haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_.png     Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Азим Суюн ва уларга тенгдош шоирларнинг илк китобчалари чоп этилиб, яхши маънода шов-шув бўлаётган кунлар эди. Нашриётга ишга қабул қилиниб, шеърият бўлимига кирдим. Қарасам Шавкат Раҳмон… Davomini o'qish

Federiko G. Lorka. Inson faqat non bilan tirikmas & Federiko G. Lorka. Eng qayg’uli shodlik

Ashampoo_Snap_2016.12.17_22h38m58s_001_.png    Атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевский чексиз қорли текисликлар билан ўралган Сибирга сургун қилинганда тўрт девор  ичида ўтаётган вақтига ачиниб, олислардаги оиласидан кўмак истаб мактуб ёзганида шундай сўзларни битган экан: “Менга китоб жўнатинг, китоб, кўп китоб, зеро қалбим ўлмасин!” Davomini o'qish

Anvarjon Jabborov. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron she’riyatidagi bir xil poetik obrazlarning ma’no talqini

Ashampoo_Snap_2016.12.14_00h52m06s_002_.png     Бугун Фарғона Давлат университети филология факултетининг 3-босқич  талабаси Анваржон Жабборовнинг шеър хусусидаги икки митти тадқиқотини сизга ҳавола қилмоқдаман. Улар менинг шеърларимга бағишлангани учун эмас, балки ҳар икки изланишда  ёш тафакурнинг шеърга ўзига хос назар ташлаши-ю, «ўз тушунчасига» ишониб таҳлил қилишга уриниши, қолаверса, ёш адабий авлод вакилининг шеърни нечоғли тушунишини кўргандек бўлганим учун тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

082  октябр — Ардоқли шоир Шавкат Раҳмон  хотираси  куни

    Шавкат Раҳмон ХХ аср ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар, миллий шоиримиздир. Унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади, Туркистон адабиётининг зарвароғига айланган бу дурдоналар абадият мулкига айланди. Адабиёт ҳам ибодат эканлигини чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Сулаймон тоғ қадар юксалиб тураверади. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Kenglik sog’inchi. She’rlarni shoirning o’zi o’qigan

Ashampoo_Snap_2016.09.12_10h36m04s_001_.pngБугун Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун  

     Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган — Шавкат Раҳмонга ўхшаган — шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. She’rlar

0015 июн — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

    Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Davomini o'qish