Rahimjon Ali. Yurak bilan safar.

042
      Юрак сесканиб кетди, ўзида қандайдир бир тетиклик ҳис эта бошлади. Бироқ санчиб-санчиб оғриётган бу дарди бедаводан қутулмади, қутулмади-да! Рангин лаҳзалар орасидан бир Юрак чиқиб келди-да пичирлай бошлади: «Лаззат бор ҳар қандай оғриқда…» Davomini o'qish

Rafael Alberti. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari

07

   Буюк испан шоири Рафаел Алберти 1902 йилнинг 16 декабрида Кадис вилоятининг Пуерто-де-Санта-Мария шаҳарчасида туғилган. Кейинчалик Мадридга келиб тасвирий санъат сирларини ўргана бошлайди. 1922 йилда унинг биринчи шахсий кўргазмасо бўлиб ўтади. Аммо, мана шу вақтдан бошлаб у шеърият билан шуғулланади. 1925 йилда нашр этилган ЪҚуруқликдаги денгизчиъ номли шеърий китоби катта шов-шувга сабаб бўлиб, Миллий мукофот билан тақдирланади. Шоирнинг бутун ижоди сюрреализм оҳанглари билан йўғрилган. Davomini o'qish

Imonim deganlar, Vatan deganlar…

1993
…Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди, ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади. Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon.She’riga ko’chgan shaxsiyat.

022

“Яшамоғим зарур ҳар дақиқани, ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим, бош кўтариб қарай қуёшга, токим, кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим, тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа”; “…қийнанг, ўз ҳолига қўйманг юракни, яшамаслик учун юраксиз”; “Йиқилмак, тўхтамак мумкинмас, қаерга бўлса ҳам юрганим яхши”; “Йиқилма, ўзингни ушлагин, отсинлар жаҳолат тошини, лабингни қаттиқроқ тишлагин, кўрсатма кўзларинг ёшини”; “Бу сўзни бир умр айтмай яшадим, ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ. Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, бахт сўзин айтаман элдан кейинроқ”… каби яна кўп-кўп сатрлари кўнглимнинг қай бир бурчакларига ўрнашиб олиб, сира тинчлик бермаганларини соатлаб гапириб беришим, кетма-кет мисоллар келтиришим мумкин. Лекин, қарасам, бунинг учун шоирнинг ҳамма шеърини қарийб бир бошдан кўчириб ёзишимга тўғри келаркан. Яхшиси, у шеърларни ҳар ким ўзи ўқисин, ўзи завқлансин, ҳар ким ўзи учун Шавкат Раҳмонни ўзи кашф этсин. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Nodirajon,Shoirajon. Muhammadkarim Soipov ijro etgan.

Ashampoo_Snap_2017.11.11_15h13m04s_003_.png  Ҳар гал Шавкат Раҳмоннинг сўнгги шеърларидан «Нодиражон,Шоиражон»ни  ўқиганимда томоғимга йиғи тиқилади. Азиз жўрам ва акамнинг чорасиз дард олдида бўзлаган нидоси йиллар ўтгани сайин юрагимда тоғ бўлиб юксалаётган соғинчга қўшилиб вужудимни титратади. Бу шеър ҳақида гапириш мен учун жуда оғир. Ҳар қандай сўз ортиқча… Davomini o'qish

Shavkat Rahmon she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi) — 02

022Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий бир қатор ўзбек ижодкорлари (Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин) шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Биз бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб борамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Yashab o’tdi yonimizda uch shoir.

099
Ҳалоллик – ғирромликнинг зидди, инсонни ҳаётлигида ҳам ва, айниқса, дунёдан ўтганидан кейин юксак инсоний мартабада хотирлашга боис бўлгучи фазилат. Инчунун ижоддаги ҳалоллик ижодкор умрини авлодлар силсиласида мудом пойдор этгувчи сифат – хусусият. Камина назарда тутаётган уч шоир – “уч аламкаш”, “уч қаландар”, “уч биродар”, “уч навойи”, “уч вафойи” – Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким, назаран, худди шундай ижодкорлар эди. Davomini o'qish

Azam Rahim. Rangin lahzalar (Shavkat Rahmon she’riyatiga chizgilar)

084
Сиз ҳам ўша лаҳзада ранглар жилвасига эврилгингиз келиб қолади.Лаҳзаларга дўнган сўзнинг ўктамлиги улуғворлиги ва айни пайтда оҳорийлиги сизнинг шаштингизга янада шашт қўшади. Шаштингиз шиддатидан туғилган маъсулият ўзини улкан сўз ва улкан лаҳза олдида жуссаси нақадар кичкина эканлигини ҳис қила бошлайди. Лекин шундай бўлса ҳам эврилинг. Адашмайсиз. Лаҳзалар ҳикоясидаги сўнгги сўз ҳам кўнглингизни орзиқтиради. Ишонгингиз келади. Ишонинг! Davomini o'qish

Husan Maqsud. Chin so’z aytish — chin shoir qismati.

3456
Ўтган асрнинг 70-йиллари охири, 80-йиллари бошларида ўзбек адабиётига тоза руҳ, жарангдор овоз, поэтик тозарган соф адабий об-ҳаво кириб келди. Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Хуршид Даврон каби ижодкорлар ўша даврлардан бошлаб аввалгидай “катта” одамларнинг кичкина, арзимас, кераксиз юмушлари, ҳатти- ҳаракатлари ҳақида эмас, аксинча, “кичик”, содда одамларнинг катта-катта дардлари, пўртанавор руҳий кечинмалари, уларнинг ташвишлари, кўнгил оламининг турли товланишлари ҳақида куйлашди. Уларни буюк рус халқи, партия, коммунизм каби сафсаталар қизиқтирмай қўйди. Энди уларда оламни поэтик идрок этиш ўзгарди, рамзлар, мажозлар орқали инсоннинг ички кечинмаларини табиат манзаралари билан қоришиқ тарзда тасвирлаш кучайди. Davomini o'qish

G’amgin she’r sog’inchi

shavkat rahmon

    Шавкат Раҳмон – орамиздан эрта кетди, мазмунли ҳаёт, уч юз саҳифалик “сайланма”даги кўнгил таржимаси, юрак ва ақл мунозараси, туйғуларидаги очиқ, яширин самимият, гоҳ ўз талпинган идеалларидан ҳам баландда турган шахс қисмати… орзу-умидлари, яшашдан мақсуд не эканлигини, эл-юртни севиш саодат, БУЮК саодатлигини тушунтираётгандек. У яшаши керак эди, дегим келади. На чора, ўлим ҳақ дея озурда қалбимизни овутмоқ учун ўйлаб топамиз шундай сўзларни… шундай сўзларни айтиб, бир-биримизни сўзсиз тушунгансимон тасалли берамиз… у ўткир сўз ёзиб қолдирди кўнгил дафтари – шеъриятимизга.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shavkat Rahmonga maktub.

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_a.png   Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish

Bahodir Karim. Shoirning o’tkir so’zi.

03

   Кеча ўзбекнинг атоқли шоири,жўрам Шавкат Раҳмоннинг вафот этганига 16 йил тўлди. Ўйлаб кўринг,бир йигит умричалик вақт ўтибди орадан. Аммо,менинг назаримда Шавкат Раҳмон ёнимда юргандай. Мен ҳар сония,ҳар дақиқа уни кўраман,учратаман,унга тўқнаш келаман. У билан суҳбатлашаман, у ёнимда юргани учун баъзи ишларни қилишга,баъзи сўзларни айтишга уяламан. Ҳар сония унинг кўзларига тикиламан,табассумини кўраман,шеърларини ўқийман,сатрларини такрорлайман. Davomini o'qish