Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…

Ashampoo_Snap_2017.08.25_15h52m31s_002_.png   Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat.

shavkat-rahmon

   Инсон қалби ҳақидаги ҳар қандай китоб ўқилишга муҳтождир. Шубҳасиз,у Инсон ҳақидаги билимдир. Бу билимдан бебаҳра яшаш инсон ўз исмини билмай яшаш билан баробардир. Адабиётнинг қисмати ижодкорнинг қалами қудратига,салоҳиятига,онгу шуури даражасига,қалби кенглиги ва албатта,виждонига боғлиқ.»Шоирлик – қисмат» эканлигини эрта англаб улгурган Шавкат Раҳмон учун шеър тирикликнинг мазмунига айланган эди.
Davomini o'qish

Ra’no Mullaxo’jayeva. Shavkat Rahmon she’rlarida yurt mavzusi (Şevket Rahman Şiirlerinde Yurt Konusu)

Ashampoo_Snap_2017.09.18_22h22m59s_001_.png   Şevket Rahman’ın sevgi şiirlerinde kendisine has bir gelişme mevcuttur. Şairin tarzının ilk döneminde şiirlerde ayrılık motifi, hayali visali arzu etmiş lirik kahraman tipi boy gösteriyorsa da, son dönemde lirik kahramanın sevgisi daha güçlenip, büyüyerek Yurt sevgisine dönüşüyor ve geniş anlamlı sosyal konular ön plana çıkıyor Davomini o'qish

Gulbahor Saidg’aniyeva. Poetik obraz va ritm

shavkat rahmon

   Фейсбукдаги саҳифамда Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон шахсияти ва шеъриятига бўлган қизиқишни эътиборга олиб,уларни яқиндан ва ғойибан билган,уларнинг ижоди ҳақида кўнгилларида нималардир яшаётган одамларда қанчадан-қанча хотиралару фикр-мулоҳазалар борлигини англаб бу икки шоирга бағишланган саҳифаларини очган эдим. Ўйлаган режамда адашмаган эканман, шу пайтгача бу саҳифаларда севимли шоирларимизнинг юзлаб шеърлари,улар ҳақидаги кўплаб хотиралар эълон қилинди.Уларнинг айримларини ўзимнинг шахсий сайтимда ҳам эълон қилиб боряпман. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Gitara. Hikoya

04

    Раҳмоннинг ичига кириб борган эканмиз, унда бошқа Раҳмон – марҳум шоир Шавкат Раҳмоннинг Хуан Рамон Хименесу  Гарсиа Лоркаю, Рафаел Алберти шеъриятидан таржималарига ихлосмандлик борлигини ҳам айтмасак бўлмас. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. Qalb qadrdoni

shavkat
    Шоирнинг “Сайланма”сини бир бошдан варақларкансиз, дарадаги шаффоф булоқ бўйида гўзал табиат манзараларидан завқланиб юрган сайёҳнинг қандай қилиб хатарнок, илонизи сўқмоқлар орқали тоғ чўққисидаги даҳшатли вулқонлар қошигача чиқиб борганини кўрасиз. У бу йўлчилик мобайнида сокин кузатувчидан ёвқур жангчига айланиб боради. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Federiko Garsia Lorka.

lorka    Лорка шеърияти аср бошида адабиётда, тасвирий санъатда, мусиқада юзага келган. Ўз олдиларига санъатни янги босқичга кўтариш, унга янги шакл, янги мазмун бахш этишдек мақсадни қўйган Пабло Пикассо, Поль Элюар, Андре Бретон, Гийом Аполлинер ва бошқа ижодкорларнинг асарлари билан бир сафда туради. Нафақат асарлари, бу одамларнинг тадқирлари, маслаклари, ҳаёт тарзлари ҳам ўхшаш. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon va Federiko Garsia Lorka haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.24_22h09m05s_002_.png    Лорканинг 20 ёшида Кастилия бўйлаб қилган сафари ҳақида нашр этилган биринчи китоби Испанияга бўлган буюк муҳаббатининг тимсоли. Бу сафарда у қанақадир умумий бир миллат эмас, ўзи кўрган,суҳбатлашган одамлари ҳақида ёзишни англади,бу одамларнинг ҳар бирини чин юракдан севишини тушунди. Тушунди-ю, шеъри ўзгарди.Мана шу аниқ билган, таниган оддий одамларга бўлган муҳаббати Ватанга бўлган улкан муҳаббатга айланди… Davomini o'qish

Улуғбек Ҳамдам. Шавкат Раҳмон шеъриятига бир назар

shavkat rahmon
Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз холига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar (1)

shavkat_rahmon

…Шавкат Раҳмон 46 яшар пайтида (1996 й. 2 октабр) оламдан ўтди. Руҳ — бирламчи, деймиз, жисм — иккиламчи. Борлиқнинг интиҳоси йўқлигини ва аксинча, йўқликнинг ибтидоси бўлмаслигини ақлан ҳис қилиб турамиз. Хаёлан эса Шавкат Раҳмон гўё жисман ҳаётдек, Ўш пиримнинг баҳаво тоғларида кўм-кўк осмонга тикилиб, майсазорда ағанаб ётгандек туюлаверади (Набижон Боқий). Davomini o'qish

Шавкат Раҳмон. Юрагингда аллақандай мунг…

jangchi

…Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди, ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади. Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир ( Шавкат Раҳмон ). Davomini o'qish