Alisher Navoiy. Shayxim Suhayliy g’azallariga tatabbu’lar & Suyima G‘aniyeva. Navoiyning “yori aziz”i

Ashampoo_Snap_2017.03.26_18h52m04s_002_a.png    Шайхим Суҳайлий Навоийнииг дўсти ва мусоҳибларидан бўлган, ҳазрат уни «Ёри азиз», деб ардоқлаган. Давлатшоҳ Самарқандий «Тазкират ут-шуаро»да Суҳайлий тахаллусини унга устоди Шайх Озарий тавсия қилган, деб ёзади ва туркий девони ҳам бор, деб хабар қилади. Суҳайлий Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёи аброр» (Поклар дарёси), Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» («Сирлар тўплами ё дарёси»), Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» («Фикрлар туҳфаси») асарларига жавоблар ёзган. Унинг «Лайли ва Мажнун» достони ҳам бор. «Девони Фоний»да Суҳайлийнинг З ғазалига Навоий татаббуълари бор. Davomini o'qish