Shukur Xolmirzayev. Bir oqshom suhbati yoki do’stim Ro’zi Choriyev

0528 август  —  таниқли мусаввир Рўзи Чориев туғилган кун

    Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи”  бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Davomini o'qish