Tog’ qachon uyg’onadi? Shomirza Turdimov bilan gurung & Shomirza Turdimov. Etnos va epos

0_162f74_8ad5abc2_orig.png13 декабр — Фольклоршунос олим, ёзувчи Шомирза Турдимов таваллуд топган кун

  Ухлагани сари улканлашиб бораётган тоғ ҳам бир кун уйғониши лозим-ку. Мен унинг бугун уйғонишини истаб айтаяпман. Чунки тарих сабоғи, айланаётган чарх ғилдирагининг навбати келаётганига ишоратлар бор. Демакки, уйғониш фаслини ўтказиб яна уйқуни давом эттириш гуноҳ!.. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov: “O’chmas sira donish chirog’i” & Shomirza Turdimov.Alpomish va Otabek

Ashampoo_Snap_2016.09.19_22h36m25s_001_.png13 декабрь — фольклоршунос ва ёзувчи Шомирза Турдимов туғилган кун

Миф деб айтилувчи дунёқараш, тасаввур Улкан билимга туташ ана шу муқаддас битикларнинг ибтидодан интиҳосигача инсонга келган йўл-йўриқ, сабоқ ва билимнинг оқавасидир. Қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, мифларнинг мағзида Улкан билимнинг моҳияти мужассам… Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Birning ming jilvasi

09

Адабиётшунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимовни  таваллуд  куни билан қутлаймиз

    Халқ қўшиқларида «тол» ва «рўмол» каби рамзий образлар кўплаб учрайди. Бу образлар ифодаловчи поэтик маънолар тасодифан вужудга келмаган албатта. Улар кўпинча халқнинг мифик тафаккурининг турли босқичлари, турфа топинч ва инончлар билан боғлиқ ҳолда шаклланган бўлиб қўшиқ матнида анъанавий туб поэтик маънога эга бўлишади. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi.

002

13 декабрь — Олим ва ёзувчи Шомирза Турдимов таваллуд топган кун

   Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida

021

«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида таниқли фольклошунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимов нафақат ўтмиш ва бугуннинг узвийлиги, илоҳий битиклар мақсад-мазмуни, ХХI асрда иинсон табиатида рўй бераётган ўзгаришлар, оила қадриятлари, халқ оғзаки ижоди масалалари, эркин инсон қандай бўлиши ҳақида мулоҳазалар юритади. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qichqiriq & Shomirzа Turdimov. “Qichqiriq”ni tanidim

xurshid

  Бу рамзлар асардаги барча тасвир, детал, сўз ва диалогларга тимсолий маъно бера олган. Ушбу ўзак рамзларнинг  ҳар бири хусусида бафуржа фикр юритиш мумкин. Бизнинг мақсадимиз бўлак — диққатни тортиш, холос. Бу ўринда Султон ва уни оқизган “Қичқириқ” оқимига хийла эътибор қаратамиз. Султонни ултонга айлантирган оқимнинг кучу қудрати беқиёс. Оқим чангалига тушганни қўймайди. Оқим ҳаддини олган уста ғаввос ҳам “Қичқириқ”дан ҳайиқади ( Шомирза Турдимов мақоласини тўлиқ  ҳолда ҳикоя остида ўқийсиз ). Davomini o'qish

Tut gullagan payt. Rauf Parfi bilan suhbat.

021
Санъат – инсоннинг ўз-ўзини англаш йўлидаги билим, кечинма, хулосаларнинг тимсолий ифодаси. Ўзликни топиш – манзилга етишдир. Санъаткор карвонга қўшилиши, карвон жиловини қўлга олиш ёинки уни ташлаб, дашту биёбонларда янги йўл излаб кетиши ҳам мумкин. Карвон аҳлига санъаткорнинг хатти-ҳаракатлари саркашликдек, ҳатто даҳрийликдай кўриниши табиий. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бировни айблашга, ҳукм чиқаришга шошмаслик керак. Яратганнинг Ўзи билади.
Шоир Рауф Парфи билан суҳбатимиз Санъатнинг азал-абад мавзуси – ҳаёт ва ўлим, яшашдан мақсад, Санъатнинг туб моҳияти, ҳаётдаги ўрни, вазифаси ва санъаткор шахсининг руҳий изланишлари хусусида кечди.
Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Mezonlar mezoni.

022

Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди. Филология фанлари доктори.
2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.»Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари» (2011) китоби нашр этилган. «Этнос ва этос» китоби чиқиш арафасида.
Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган.
Davomini o'qish