Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar

0_15dbae_2739f71b_orig.png   Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ay, Shuhrat akam-a

Ashampoo_Snap_2017.05.08_19h49m41s_001_.png   Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг шонли 72 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган кунда жанг майдонларида қон тўккан, ўзбек адабиёти майдонида ҳам фидойи ижодкорлар сифатида ном қолдирган Шуҳрат, Одил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Қодир Мирмуҳаммедов каби инсонларни эслашни қарз деб биламан, уларнинг хотираси олдида бош эгаман Урушда офицер сифатида иштирок этган Шуҳрат домла адабиётимизнинг бурчига содиқ  асл  зобити эди. Davomini o'qish

Shuhrat. She’rlar.

shuhrat

   Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, ношир ва драматург Шуҳрат ҳам Иккинчи жаҳон урушида зобит сифатида иштирок этган. Адибнинг “Шинелли йиллар” (1947-1957) романи Иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида халқимизнинг жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардошлилиги, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади.

Davomini o'qish

Oybek haqida 4 xotira & «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobi

002

Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Shuhrat domla. Esse

02

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Men tirikman,to olamda so’zim bor.

002
Шуҳрат (Алимов Ғулом Аминжонович) 1918 йили Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1986). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Транспорт техникуми (1932— 33), Ўрта Осиё транспорт инженерлари тайёрлаш институти (1934—36) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1936—40)да ўқиган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг маслаҳат бюросида котиб (1934—36), адабий маслаҳатчи (1955—58; 1960—70), Адабиёт жамғармасида директор (1958), ёшлар газетасида бўлим мудири (1945—48), «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири (1948—50), масъул котиб (1960-70). Шуҳрат 1951 йилда қатағон қилиниб, қамоқ лагерларида бўлган. 1955 йилда оқланган. Davomini o'qish

Sa’dulla Siyoev. Oltin zanglamas…

002

19 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллуд топган кун.

Шуҳрат ака мукаммал инсон эди. Аввало у етук шоир, забардаст ёзувчи, моҳир таржимон ва зукко муҳаррир-ношир эди. Табиат ҳам у кишини бекаму кўст қилиб яратган эди-да. Адл қомати, ўзига хўб ярашган кумушдек оппоқ сочи, юзидаги мулойим табассум, ҳамма билан бирдек очилиб-сочилиб муомала қилиши… Шуҳрат ака гапираётганда биров у кишининг сўзини бўлолмасди. Чунки устознинг гапи шу қадар самимий, жўяли, сержило, энг муҳими, юракка жиз этиб тегадиган бўларди. Davomini o'qish