Shuhrat Rizo. Bahodir Yo‘ldoshev siyratiga bir nazar.

065

7 сентябрь куни  Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 68 ёшга тўлади. Мен гурунгдош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани  муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish

Шуҳрат Ризо. Усмон Азим ижодий портретига чизгилар

085
Назаримда, Усмон Азимда доим ёшлик уфуриб туради. Бинобарин, мен таниган чамаси ўттиз йиллардан бери Усмон Азимни ҳамиша навқирон бир алпозда тасаввур этаман. Гарчи бир оз сергаплиги ошиб бораётган бўлса-да, қилиқлари ўша-ўша, ёниб-куйиши ўша, эҳтирослари ўша, сабрсизлиги, «мақтанчоқ»лиги, ёқимтой «жинни»ликлари ўша. Шу санаганим ва яна санамаганим хислатлари ичра Усмон Азим ҳамиша шоир, файласуф шоир, катта шоир. У ҳамма нарсани шеър қила олади, ҳамма нарсадан шеър ясай олади. Йўқ, шеър деганда, туроғу қофиянигина назарда тутаётганим йўқ. Бу-ку ўз-ўзидан. Унинг шеър дегани ҳамиша фикр, одам, тийнат ва табиат… Davomini o'qish