Shoir Salim Ashur bilan ikki suhbat & She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h45m58s_002_.png   Муҳаббат ёшликка қудрат бахш этади. Ватанни севишга, миллатнинг оғирини енгил қилишга, инсон иззатини баланд тутишга, аёлни ардоқлашга, дўстга садоқат кўрсатишга, яъни эзгу ишларга, хайрли амалларга қўл уришга ундайди… Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Berqi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.11.22_12h16m09s_001_.png    Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Берқининг  шеърий, адабиётшуносликка оид тщпламлари ва роман нашр этилган.  У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда унинг устоз Абдулла Орипов шеъриятининг уйғур адабиётига таъсирига бағишланган мақоласи эълон қилинган (Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Rubob bilan vals

Ashampoo_Snap_2016.09.17_21h51m42s_005_.png     “Истеъдод билан учрашиш байрам!” деган ибора топиб айтилган. Машҳур санъаткор Ботир Зокиров рассом Рўзи Чориевга ёзган шахсий мактубида таъкид этганидек: “Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқа-ю, уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай киши ўзини унинг дўсти деб ҳисоблаши бутунлай бошқа гап. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. She’rlar

003   Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб  бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим.  Сизга  бир фикр (насиҳат)  айтишдан тийилдим.  Аввало, нима бўлгандаям,  бирон  қарорга келиш мутлақ  сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз  йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан  етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар  кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон  кетаётган сиздек  ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish

«O’zbekistonni ko’rgimiz keladi…»

07   Шундоққина ён қўшнимиз бўлмиш Афғонистон Ислом Республикасининг олти вилоятида кўп сонли ўзбеклар истиқомат қилишини юртдошларимизнинг ҳаммаси ҳам билишмас экан. Чунки баъзиларга улар билан интернет тармоғи орқали мулоқот қилганимни айтганимда, “Афғон тилини яхши биласанми?” дея таажжуб аралаш савол беришди. Афғонистонда ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшашини оддий ҳолдек қабул қила олишмади. Назаримда, улар ўзбекларни фақатгина Россияга ишлаш учун бориб, шу туфайли бироз муддат ўша ёқда яшаб келади, деб ўйлайдиганлардан эди.

Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Sodiq qolgan bolalik

004

Бундан икки йил олдин ўтган адабиёт кунларида Болтажон Содиқов шеър ўқиди. Билмайман, аллақандай ҳис бутун вужудимни чулғаб олиб, юрагимни ҳапқиртира бошлади. ”Шеър зўрдир-да!” – дерсиз. Йўқ! У ҳам бир боиси йўқ жўшқинликдан бошқа нарса эмасди. Менинг ҳисларимга туртки берган – минбарда турган зарабоғлик чол, Зарабоғ ”оҳанг”и, Зарабоғ ”тил”и эди. Шунда илк бор англадим – Зарабоғимнинг ўз оҳанги, ўз тили бор экан. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Dushmanga esh bo’lmang!

088

  “Charli Hebdo” журнали 7 январь воқеаларидан сўнг иккинчи бор пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “сурат”ларини масхаралаб чиқарди. Бундай жирканч ишга қўл урганларга бир мусулмон ўлароқ нафратини изҳор қилганлар ҳам, бу қилмиш жазосини “Аллоҳ кифоя қилсин” дея Ўзига топширганлар ҳам, мусулмонликнинг олижаноб фазилатларини намоён этиб, Аллоҳ таъолодан уларни иймон неъматила неъматлантиришини сўраганлар ҳам бўлди. Davomini o'qish

Chig’atoy Ko’char: Abdulla Rajab Boysuniy kim bo’lgan?

001
1921 йилнинг эрта баҳорида Бухорога машҳур қўмондон Анвар пошо ташриф буюради. У Бухоро шаҳрида бир ойга яқин туриб, жумхурият раҳбарлари билан яширинча учрашиб, “нима қилмоқ керак?” деган саволга жавоб излайди. Охири русларнинг “мухтор элчиси” Юрьнев уни ҳузурига таклиф этиб: “Хўш, Анварбек, Бухорода яна қанча меҳмон бўлмоқчисиз?” деб сўрайди. Анвар пошо англайдики, Бухоронинг янги хўжайинлари уни бу ерда туришини истамайди. У ҳамроҳлари билан гўё “жайрон ови”га бориш баҳонасида шаҳарни тарк этиб, Шарқий Бухорога йўл олади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Yurt ori.

006
Тоғай Муроднинг асарларини ўқиганмисиз? Ўқиш керак!  Ўзбекчиликнинг қандай гўзал эканлиги-ю, ўзбек бўлиб яшашнинг нечоғлик бахт эканлигини ҳис қиласиз, англайсиз. Орли одам кимлигини билмоқчи бўлсангиз, шу ёзувчининг асарларидаги кўп қаҳрамонлар сизга намуна. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.

077
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Yurak bilan odimlab…

Ashampoo_Snap_2017.03.02_00h01m55s_007_.png  Устознинг ”Одамни армонлар улғайтиради” номли китоби бундан роппа-роса ўн йил бурун нашр қилинган. Балки ўқигандирсиз, Ўшанда асарларга нисбатан ”инжиқ” адибимиз Эркин Аъзамнинг ёзган сўзбошисида шундай эътирофлар бор эди: “…Олис тоғ қишлоғининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (Очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор? Тайин бир жанрга мансублик шартми?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан—бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… ” Davomini o'qish

Millat ruhiga e’tiqod. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2017.03.04_23h49m09s_001_.png    Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда, уларнинг таъсири  бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу  икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман. Davomini o'qish