2 yanvar — taniqli adabiyotshunos olim Sobir Mirvaliyevning 80 yilligi.

mirvaliyev

   Таниқли адабиётшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Собир Мирвалиев сермаҳсул олим. «Ҳаёт ва кураш поэзияси» (1962), «Қалбдан қалбларга» (1966), «Ўзбек романи» (1969), «70-йиллар ўзбек насри» (1972), «Тарихийлик ва замонавийлик» (1976), «Наср, давр ва қаҳрамон» (1983), «Роман ва замон» (1984), «Истеъдоднинг қўш қаноти» (1993), «Абдулла Қодирий» (2004), «Ўзбек адиблари» (2007) каби 30 тача рисола, дарслик, монография, шунингдек, 400 дан зиёд илмий мақола унинг қаламига мансуб. Уларда ХХ аср ўзбек адабиётининг бойликлари, халқчиллиги, замонавийлиги, миллийлиги, адабий қаҳрамон, жанр хилма-хиллиги, бадиий маҳорат, анъана ва новаторлик сингари мавзулар ёритилган. Олим асарларида, айниқса, ХХ аср ўзбек насрининг туғилиши, тараққиёти, Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ўлмас Умарбеков ижоди тўғрисида теран ва қизиқарли фикрлар билдирилган. Davomini o'qish