Sobir O‘nar. Kitob ifori & Dunyo shunday tururmi?

Ashampoo_Snap_2017.12.21_00h44m20s_003_.png  У пайтда ҳозиргидай ахборот оқими кўп эмасди. Китобнинг ҳам тури кўп бўлмаган. Бу – аниқ. Лекин у китобларни севмай бўлмасди. Ҳидламай бўлмасди. Ичидаги Лайлини Мажнунга ўхшаб севмаслик ҳам мумкин эмасди. Китоб шунга мажбур қиларди. Ажабо! Davomini o'qish

Sobir O‘nar. Intizor

Ashampoo_Snap_2017.12.21_01h03m04s_005_.png25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун

   Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Davomini o'qish

Adabiy asar — til hodisasi. Yozuvchi Ahmad A’zam bilan suhbat & Ahmad A’zam. Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2015.10.08_16h50m09s_005_.png    Янги мустақиллик тузуми, мустақил давлатга чиққандаги фикр эркинлиги айни бадиий тафаккурнинг эски маҳсулларидан қониқмай, унда ҳам ўзгаришлар қилиш талабини қўйди. Бу табиий ҳол, лекин бозор талаблари, эркинлик ҳавоси деб адабиётни ўз ҳолига ташлаб қўйишда жамият ўзгариши билан бирга ўзимиз “яратган” сабаблар ҳам бор. Китоб тарқалиши, савдоси буткул издан чиқиб, бадиий адабиётни тарғиб этадиган матбуотнинг номи кўпайгани ҳолда тиражининг тамом тушиб кетгани ҳам бир омил. Davomini o'qish

Bobo Ravshan. Shom va tong orasida (1) & Sobir O’nar. Boboravshanga deganlarim

0_164720_c0f0be99_orig.png  Алпомиш Қалмоқда қолиб кетгандан кейин юзбошилар Элбошини соғиниб қўшиқ бошлабди.  Бу Ултонга ёқмабди. Бахшиларди банди қилай яки қўшиқ айттирмай деса, элди кўнгли баттар ундан совийдигандай… Шунда у бир шумликди ўйлаб, ўйлаганидан ўзи роҳатланиб кулибди… . Davomini o'qish

Sobir O’nar. Lochin & Cho’l o’rtasidagi shiypon

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h05m52s_001_.png25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун

Саксонип муаллимнинг ўғли Норбўта кеча Тўти бозордан ажабтовур хабар топиб келди: аллақандай араблар лочин деган қуш қидириб юрган эмиш, бизнинг тоғлардаям лочин бор экан, тутиб берган одамга нақд беш минг долларни қуртдай санаб бериб опкетишармиш. Бу гапни бегона эмас, ўзининг амакиваччаси Эсиргап айтди. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Otamzamon hangomalari

09425 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз

Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Oybegimiz

oybek1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни

   Адабиёт тарихимизда ўзининг муқим ўрнини эгаллаган Ойбек номи тилга олинганда, эътибор берганмисиз, кўнгилда мўътадил бир кайфият, мўътадил фикр зоҳир бўлади: у сўзсиз улкан адиб. Ортиқча эҳтиросга берилмаймиз, баҳс-мунозарага ҳам ўрин йўқ, ҳадеганда олқишлашга ҳам шошилмаймиз. Сиймосини, у ҳақдаги хотираларни эспаганимиз заҳоти, турли фитналар, алғов-далғовлар замонида яшаган эса-да, қалбимизга сокин бир салобат билан киради Ойбек. Davomini o'qish

Sobir O‘nar. Tegirmonchining bolasi

06

Кейин ҳам кўп сувлар оқди. На бўлғай, шу сувлар Мардибой бобонинг тегирмонини ҳам юргизиб турди. Тегирмон ёнидан ўтиб қолсам, ўша ўжар чол эсимга тушади. Шу деворда ўша чолнинг бармоқ излари, нафаси қолган. Кўҳна ёғоч эшикни очиб ичкари бўйласанг, намчил ун ва яна алланарсаларнинг ёқимли ҳиди димоғингга урилади. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Ikki suhbat.

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h31m47s_002_.png   Собир Ўнар билан бўлган бу икки суҳбатнинг ораси беш йил. Биринчиси 2009 йилнинг июнида «Hurriyat* газетасида босилган, иккинчи суҳбат шу йилнинг март ойида «Кitob dunyosi» газетасида босилган. Ўтган 5 йиллик вақт мобайнида ёзувчининг адабиётимиз ва ижодкорлар ҳақидаги фикрларида ўзгариш юз бердими? У 2009 йилда нималарга диққатини қаратдию, бугун қандай муаммолар ҳақида гапирмоқда? Айни шу жиҳатдан ҳар икки суҳбат ўқувчи учун қизиқ бўлади деб ўйладим ва уларни сизга тақдим этдим. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Dunyo shunday tururmi? Qissa.

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h33m41s_004_.png25  феврал  —  Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган  кун. У роппа-роса 50 ёшга тўлди.

Ёши 60 дан ошган инсон сифатида айтишим мумкинки, эллик ёш ижодкор ҳаётининг энг кўркам ва орзулари амалга ошадиган мавсумидир. Собирнинг ижоди ўзбек адабиётида алоҳида саҳифа эгаллаганига анча бўлди. Унинг ҳикоя ва қиссалари фақат ўзбек китобхонига эмас, туркий адабиёт оламига ҳам маълум ва манзур, десам адашмайман.  Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Davomini o'qish

Sobir O’nar. To’rt hikoya.

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h33m25s_003_.png25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун

Бугун ўзбекнинг иқтидори баланд ёзувчиси Собир Ўнарнинг туғилган куни. Унинг фақатгина ижоди эмас, «Ёшлик» журналининг бош муҳаррири сифатида кечаётган фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Собирнинг ҳикояларида кечган воқеалар,қаҳрамонлари болалигимни ёдимга солади. Шаҳарга яқин қишлоқда туғилганим учунми, болаликда шаҳардан бироз олисдаги ота уруғим яшайдиган қишлоқларга бориб,ҳафталаб турганимда бутунлай бошқа дунёга тушгандай бўлардим. Собирнинг ҳикоялари ўша дунёдан келгандай… Davomini o'qish

Sobir O’nar. Safura xolamning ertagi.

017

       Собир Ўнар 1964 йилда Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қувкалла қишлоғида туғилган. Ҳозирги ЎзМУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Қатор насрий асарлар муаллифи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Давлат мукофоти соҳиби.
Яна энг муҳимини айтай: Собир менинг қўшним бўлади. Қарайиб 20 йилдан бери ҳамсоямиз. Унинг болалари кўз ўнгимда катта бўлди.  Собир «Ёшлик» журналининг бош муҳаррири эмасми, ҳар кўрганда «Бизгаям бирон нарса беринг» ёки «Шу суҳбатни қилиб бермадингиз-а?!» — дейди сезилар-сезилмас араз оҳангида. Мен ҳам «Сайтимга бирон нарса берсангиз-чи?!» — дейман ҳар замон.  Хуллас,бугун ажойиб ёзувчи ҳамсоямнинг янги ҳикоясини сизга тақдим этмоқчиман. Davomini o'qish