Talant Tolerant. Yangi she’rlar

42Бундан роппа роса 10 йилча аввал Талантбекнинг шеърларини илк маротиба кутубхонамизда тақдим этган эдик. Ўшанда  ёш шоир шеърлари ҳақидаги  таасссуротларимниям  ёзган эдим. Кейинчалик ҳам унинг ижоди намуналари билан сизни таништириб бордик. Бу орада у тахаллусиниям ўзгартирди. Орадан шунча вақт ўтиб, бугун шоирнинг янги шеърларини сизга тақдим этарканмиз, унинг бугунги ижоди нечоғли эканини, у қанчалик ўзгарганини баҳолашниям сизларга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Talant Bek. «Til madrasasi» va tilimiz

Ashampoo_Snap_2018.03.23_20h37m56s_004_.pngОчиғини айтадиган бўлсам “Тенгри таоланинг инояти ила…” “Бобурия”ни маза қилиб, қийналмай ўқийман, тушунаман, англайман. Тилим ғўлдирамайди. Бироқ, бугунги замон тили билан ёзилган, менга ҳамнафас яшаётган баъзи қарорлар, жиноят кодекслари, журнал, газета ё турли чайқовчилик низомлари, “устав”, “фонд”, кўча афишалари ва алламбола шунга ўхшаш ташкилот йўриғларини ўқисам ўқишга қийналаман, гўё бегона лаҳжада сўзлаётганимдек тилим ғўлдираб қолади, тушунмайман Davomini o'qish

Talant Bek. Yoziq

Ashampoo_Snap_2018.02.09_19h54m41s_003_.png  Ёзиқ ҳақида нима дейиш мумкин?! Парвардигор сўзларини, ҳадисларни, ведаларни, йилномаларни, “Қуръон”ни, “Инжил”ни, “Таврот”ни, “Забур”ни, афсоналарни, ўз аждодларимизни, ўз исмимизни шу ёзиқ орқали, ҳарфлар, белгилар, товушлар йиғиндиси орқали биламиз, ҳис қиламиз. Davomini o'qish

Talant Bek. Ona so’z haqida so’z

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png     Ўша гап – адабиёт миллат “руҳ”и ва “қон”ини белгилайдиган ягона “фан”! Адабиёт тарихни, мозийни доим етаклаб, миллатни “МИЛЛАТ” эканлигини чин намоён этади. Адабиётда “янги гап” бўлмайди; “Ҳақ гап” бўлади, “Она сўз” бўлади. Davomini o'qish

Talant Bek. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_s.png     Талант Бек яқин йилларда ўзбек шеърияти майдонига кириб келиб, ўзига хос овози билан кўпчилик адабиёт мухлислари диққатини торта олган ёш ижодкорлардан бири. Ёш шоир шеърлари унинг дунё ва инсон ҳаётини ўзига хос тарзда идрок этиш қобилияти бўй кўрсатганини ёрқин намоён қилади. Davomini o'qish

Talant Bek. She’rlar & Xurshid Davron. Feruza osmonlik shoir.

Ashampoo_Snap_2017.01.26_16h54m58s_001_.png    Ҳам содда, ҳам сирли, ҳам фалсафий теран бундай шеъру сатрлар «Феруза осмон»нинг ҳар бир саҳифасида маҳзун шивирлаб турибди. Айрим шеърлар мени ўсмирлигимга, ёшлигимга қайтарди. Унитилаёзган ҳисларимни уйғотди. Очиғи, ўша олис ёшлик фаслида юрагимда уйғонган (унитилаёзган) илк муҳаббат туйғуларимгача юрагимга қайтаргандай бўлди. Davomini o'qish