Mahatma Gandi. Davlat tili & «Mening hayotim» kitobi

Ashampoo_Snap_2016.09.18_22h36m14s_004_.png        Бизлар инглиз тилини ўрганишга шунча йиллардан бери қимматли вақтимизни сарфлаб келяпмиз. Модомики, ҳиндустонийни ўрганиш учун бир неча ой вақт сарфлашга кўзимиз қиймас эканми, она ҳалқимни севаман деган гапимиз бир пулга қиммат бўлиб қолаверади…

Davomini o'qish

Gomer, Geyne, Gamletmi yoki Homer, Hayne, Hamletmi?

78

Ҳар гал китоб варақлаганда ёхуд мақола ёзиш жараёнида тил билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келаман. Айримларига жавоб излагандай, топгандай ҳам бўламан, бироқ кўнгил қурғур ҳеч тўлмайди-да. Балки сиз ҳам бу каби чалкашликларга тўқнаш келарсиз? Уильям Шекспирми Вильям Шекспир? Гомер, Гайне, Гамлетми Ҳомер, Ҳайне, Ҳамлет? Мао Цзедун, Ху Цзинтао, Конфуцийми Мао Зедўнг, Ҳу Жинтао, Кўнг Зи? Олижаноб, туюлмоқ, қоронғуми олийжаноб, ту­йилмоқ, қоронғи? Қай бири тўғри? Ахир, улардан бирини танлаш керак-ку? Тўғри, унисини танласак ҳам, бунисини танласак ҳам маънога путур етмайди. Аммо, сўздаги икки хилликка барҳам бериш, тўғрироғи, аниқлик киритиш ниятида тилшунос олим Равшан Жомонов билан шу мавзуда суҳбат қуришга ошиқдим. Davomini o'qish

Davlat tili to’g’risidagi qonun tahrirga muhtojmi?

09    Қонуннинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи шахслар ўз исм ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар. Собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида яшаган аҳоли фамилиясига мажбуран “-ов”, “-эв” каби қўшимчалар қўшилган эди. Қонуннинг юқорида тилга олинган 15-моддаси бу каби қоидалар энди мажбурий эмаслигини белгилайди. Исмини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишни истаган шахс энди исмини, масалан, “Айджамал Садыкова”дан “Ойжамол Содиқ” ёки “Ойжамол Содиқ қизи”га ўзгартириши мумкин. Шунингдек, рус миллатига мансуб кишининг исмини “Иван Адамов”дан “Иван Одам”га мажбурлаб “ўзбеклаштириш” қонунга зид. Davomini o'qish

Hujjatdagi xato — u bizni qachongacha ta’qib qiladi?

088   Газетанинг навбатдаги сони чиққан куни таҳририятга қўнғироқ бўлди. Бир мақола учун интервью берган мутахассис муаллиф билан гаплашмоқчилигини айтди. Ҳамкасбим гўшакни олди, суҳбатдоши баланд овозда норозилигини айта бошлаганида бизлар ҳам беихтиёр можародан хабардор бўлдик: “Менинг фамилиям Ибрагимова! Иброҳимова эмас! Фамилиямни ўзгартириб ёзишга нима ҳаққингиз бор?!”… Davomini o'qish