Pol Elyuar. Ozodlik. She’rning o’zbekchaga uch tarjimasi

043       14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун

  Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюарнинг  таниқли «Озодлик» шеърининг ўзбекча уч таржимасини тақдим этамиз. Уларни баҳолаш сиздан… Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi

Ashampoo_Snap_2017.03.14_22h32m39s_001_.png     6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish

Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib

09Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Ashobi kahf o‘zbek adabiyotida & Ashobi kahf. 2-qismli badiiy film

04   Асҳоби каҳф ҳақидаги тарихий воқеа муқаддас китобларда, хусусан Қуръони Каримдан жой олган бўлиб, у Каҳф сурасида келтирилади. Каҳф сураси Қуръоннинг 18-сурасидир ва у Маккий суралардан бири бўлиб, 110 оятдан иборат. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади. Davomini o'qish

Giyom Apolliner. She’rlar & Muhammadjon Xolbekov. Syurrealizm she’riyati: Giyom Apolliner

Ashampoo_Snap_2016.08.05_22h05m48s_001_.png26 август — таниқли француз шоири Гийом Аполлинер таваллуд топган кун

     Келиб чиқиши поляк бўлган таниқли француз шоири Гийом Аполлинер (фр. Guillaume Apollinaire; асл исми — Вильгельм Альберт Владимир Александр Аполлинарий Вонж-Костровицкий) 1880 йил 26 августда Рим шаҳрида татуғилиб, 1918 йилнинг 9 ноябрида Парижда вафот этган. Гийом Аполлинер ХХ аср бошларида Оврупо шеъриятининг авангард йўналишида ижод қилган энг ёрқин сиймолардан биридир. Унинг илк шеърларида Франсуа Вийон шеъриятининг таъсири кучли бўлган. Davomini o'qish

Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.

Ashampoo_Snap_2017.08.09_16h02m55s_002_.png 16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун

   Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади. Davomini o'qish

Jasorat. XX asr fransuz she’riyatidan

04

     ХХ аср француз шеърияти ҳам шаклан, ҳам мазмунан ниҳоятда ранг-баранглиги, бадиий ифода санъатида турли кашфиётларга бойлиги билан ажралиб туради. Хусусан,жаҳон шеъриятига ижобий таъсир кўрсатган символизм ва сюрреализм оқимини яратганлар ҳам француз шоирларидир. Davomini o'qish

Ismoilbek G’asprali. Bog’chasaroydan Toshkentga sayohat & Tohir Qahhor. Ismoilbek G’asprali va uning Turkiston sayohatlari

044     Улуғ маърифатпарвар Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллигига

Исмоил Ғаспралининг 1893 йилда битилган “Боғчасаройдан Тошкентга саёҳат”и қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Аввало саёҳат сабабини айтишмиз лозим. И. Ғаспралининг барча ўлкаларга сафар қилишидан иккита мақсади бўлган: биринчиси – янги усулдаги мактаблар очишни ташкил этиш, иккинчиси–“Таржимон” газетасининг тарқалиши билан боғлиқ масалалар. Туркистонга ҳам айни икки ниятни амалга ошириш учун келган. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. She’rlar

013    Атоқли шоир Собир Рустамхонлини 70 ёши билан қутлаймиз!

      Собир Рустамхонли шеърлари билан ўтган асрнинг 70-йилларида, шоирнинг ўзи билан 2013 йилнинг ёзида танишдим. Ҳар йили 5 июнь — машҳур шоир Микойил Мушфиқ туғилган кунда Озарбайжонда ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф қилган дўстларим мендан кимлар  билан учрашмоқни исташимни сўрашганда  Собир Рустамхонли номини ҳам тилга олгандим. Бугун Бокуда атоқли шоирнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўўлиб ўтади. Мен ўзбек шоирлари, шоир шеърияти ихлосмандлари номидан Собир Рустамхонлини чин дилдан қутлайман ва саломатлик, янги асарлар тилайман. Davomini o'qish

XX asr turkcha she’riyat: Makedoniya shoirlari. Tohir Qahhor tarjimalari

067

   Турк тилида ижод қилувчи шоирлар дунёнинг кўпгина давлатларида яшаб, ижод қилишади. 1993 йили Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган Турк тилли шоирларнинг биринчи анжуманида Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн билан бирга иштирок этган эдик. Ўшанда анжуманга дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан  шоирлар келгани эсимда қолган. Davomini o'qish

Pol Elyuar. She’rlar

02214 декабрь — машҳур француз шоири Поль Элюар таваллуд топган кунга 120 йил тўлади

Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Шоир шеърлари ўша давр шоирлари томонидан жула кўп маротиба таржима қилинган. Davomini o'qish

Rizo Tavfiq Fikrat. She’rlar

034   Тавфиқ Фикрат асосан донишманд, файласуф шоир сифатида танилган. Бунда унинг инглиз, француз, иброний (иврит), форс, араб, испан, рум-юнон, армани каби қатор тилларни чуқур билиши, кўп фанлардан теран хабардорлиги муҳим ўрин тутган. Шарқ ва Ғарб маданиятини бирдай кенг эгаллаган. У ўсмирлигидаёқ илк шеърларини арузда битган. Турк халқ адабиётини севиб ўрганган, фолклор мавзусида кўплаб тадқиқотлар яратган, шунинг учунми, бармоқ вазнидаги асарларида бахшиларча жўшқин оҳанглар бўртиб туради. Davomini o'qish