Umid Bekmuhammad. Tavalloning iztiroblari.

034     Тавалло тахаллуси билан ижод қилган Тўлаган Хўжамеёров 1883 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида туғилган.Унинг ҳаёти оқ ва қизил мустамлакачилик ҳукм сурган даврга тўғри келгани боис, озоб-уқубатлар билан ўтди.Тавалло ўзига тўқ, мулкдор отаси Хўжамеёр Жиянбоевнинг ер-сувидан фойдаланиб, савдо ташвишлари билан ҳаётини ўтказиши ҳам мумкин эди.Шу тарзда умри бойваччаларникидек ўтмаса-да, ўртаҳол замондошлариники каби бир маромда кечган бўларди.Аммо Яратган Эгам унга туғма ижодий қобилият туҳфа қилган эди. Ижодга ошнолик, халқ ҳаётига яқинлик эса ижтимоий турмушга фаол аралашишга ундади.Қорасоч, қўйкўз, бўйи атиги бир ярим метр бўлган бу инсон фидойи бўлмаганида, балки умри кузатув остида ўтмас, 1938 йилда отилиб кетмасди… Davomini o'qish

Begali Qosimov. Vatan va millatning o’tlig’ kuychisi

056
Тавалло таваллудининг 130 йиллигига.

    Тавалло адабиётимиз тарихида кўпроқ 10-йиллардаги миллатни эрк ва адолатга уйғотган жўшқин эҳтиросли шеърлари билан қолди. Бу шеърлар янги ўзбек шеъриятининг майдонга келишида муҳим бир босқич бўлиб тарихга кирди. Хусусан, Чўлпон шеъриятининг юзага чиқишида маънавий омиллардан бўлди. Ойбекнинг шоир шеърларини алоҳида бир самимият билан эсга олиши сабаби шунда. Davomini o'qish