Tursunboy Adashboev. To’ra Sulaymonning maktublari va hangomalari.

Ashampoo_Snap_2017.10.14_15h05m59s_003_.png9 сентябрь — Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон хотираси куни

Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон мендан беш ёш улуғ эди. Акадан ижодкор дўстларга муносабатни, оқибатни, мактуб ёзиш санъатини ўргандим. Укаларга садоқат ва йўқлов борасида бизга ҳамиша ибрат бўлган.
Davomini o'qish

Munavvar Pardayev. Bir she’r tarixi.

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_a.png   Кунлардан бир куни қизим Юлдуз уйга меҳмон бошлаб келди. У меҳмони билан бирга мен доим ишлаб турадиган хонага кириб, одатига кўра сўрашди. Шунда меҳмон қиз ҳам унга қўшилиб: «Ассалому алайкум, дадажон!»-деб саломлашди. Меҳмон қизимнинг ҳамкурси, асли қўқонлик бўлиб, исми Коммуна экан. Қизнинг одоби, бўёқлардан холи табиий гўзаллиги, фарғоналикларга хос ширин тилда «дадажон!» деб сўрашиши оталик меҳримни жўш урдириб юборди. Ижодкор сифатида шу қизнинг олдида ўзимни қарздор ҳис қилдим-да сиз тилга олган шеърни ёздим. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. She’rlar va suhbat & «Sayhon» to’plami

Ashampoo_Snap_2017.10.14_15h28m27s_004_.png15 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун

Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён.
Davomini o'qish

To‘ra Sulaymon. “Ergash Jumanbulbul o‘g‘li el kezadi” turkumidan & «Kuntug’mish» dostoni

0_164b17_691f22dd_orig.png  Эргаш бобо кўпни кўрган, эл кезган, паст-баланд гапларни кўнглига олишдан безган, барча бирдай бўлганда – бу дунёнинг қизиғи ҳам бўлмаслигини неча бор кўнглидан ўтказган достонсаро эмасми, ўзи сўзласа сўзлайдиган, бўзласа бўзлайдиган отамерос, бобомерос созини қўлга олиб, аввал ўтган-кетгандин, ниятига етиб-етмаётгандин, зонгдин-замондин, жаҳонгирдин, жаҳондин, дорус-салхдин[6], салтанатдин, сиёсатдин сўйлаб, даврабоп бир терма айтишни ўйлаб, жунбушга келиб, ҳўйлашдан куйлашга ўтибди… Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Til — o’zagimizning, o’zligimizning, o’ziga bekligimizning bosh belgisi. Ochiq xat.

Ashampoo_Snap_2017.10.14_13h54m35s_002_.png   21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

  Она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги арафасида донишманд шоир Тўра Сулаймон сайланмаси мундарижасидан муносиб ўрин эгаллаган «Тил — ўзагимизнинг,ўзлигимизнинг, ўзига беклигимизнинг бош белгиси» номли мақоласини тақдим этмоқдамиз. Мен анча содда ва ҳазилваш ёзилган , аммо жуда теран ва жиддий бу мақола ёзилганидан анча вақт ўтганига қарамай, ҳалигача аҳамиятини йўқотмаган, йўқ-йўқ, адашдим, аҳамияти яна ҳам ошган деб айтган бўлардим. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.pngТўра Сулаймоннинг 85 йиллигига

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Alisher Narzullo. Mirzacho’lning akademik shoiri

044    Тўра Сулаймон ижодининг баҳоси аниқ, у катта шоир эди. Халқ оғзаки ижоди билан замонавий шеъриятни фавқулодда истеъдод билан омухта қила олган ва бу йўлда ҳар қандай ижодкор ҳавас қилса арзигулик асарлар ярата олган шоир эди. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo‘ldosh. Ikkinchi umr manzillari

00314 (15)  феврал — атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Ўзи-ку бизда фолклордан таъсирланмаган ижодкор камдан кам. Лекин оғзаки ижоднинг таъсири бутун ёзганларида бўй кўрсатиб турадиган Тўра Сулаймондай адиб адабиётимизда бошқа йўқ. Бу ҳолнинг муайян асослари бор. Аввало, Тўра Сулаймон фолклор асарлари яратилиши ҳали давом этаётган даврда ва шундай муҳитда дунёга келиб улғайди. Бундан ташқари, унинг табиатида бахшилик унсурлари бор эди… Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Bolalikdan bolalikka qaytgan shoir

034    Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул: “Аслини олганда, шоирнинг ҳақиқий умри ўлганидан кейин бошланади, агар ундан одамларга наф келтирадиган, “ишлайдиган” мерос қолган бўлса, шоир ҳеч қачон ўлмайди, минг-минглаб китобхонлар қалбида яшайверади. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Тўра Сулаймон, Аъзам Ўктам каби ижодкорлар, илло, ўлмайдиган шоирлар сирасига киради”, деган эди. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. She’rlar.

007     Румий бобомиз: «Қандай бўлсанг, шундай кўрин, қандай кўринсанг шундоқ бўл!», деган ҳикматли бир фикрни айтганлар. Назаримда, Тўра Сулаймон худди шу «қоида»га амал қила олган, ҳаётда ҳам, ижодда ҳам имкон қадар шу талабдан чекинмай яшаб келаётган бахшитабиат бир шоирдир. Унинг бахшилиги – ҳақиқат ва яхшилик ахтаришда; ҳақиқат, адолат излаш тўхтаса, сўзнинг, шеърнинг ҳеч нимага арзимаслигини бехато англашида. Аллоҳ унга оддий одамлар ишқи, дарди, орзую армонлари билан тўлган бир юрак ато этган (Иброҳим Ҳаққул билан суҳбатдан). Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Sensiz yolg’iz, g’arib bo’ldim…

004Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон таваллудига 80 йил тўлди.

Тўра Сулаймон. Сенсиз ёлғиз,ғариб бўлдим: Шеърлар,мақолалар,эсселар. Тошкент: Мовароуннаҳр, 2013 — 400 бет / To’ra Sulaymon. Sensiz yolg’iz,g’arib bo’ldim: She’rlar,maqolalar,esselar. Toshkent: Movarounnahr, 2013 — 400 bet

   Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish