Turob To’la tavalludining 100 yilligiga bag’ishlov

03Шоир Туроб Тўла 100 ёшда

  1918 йил куз охирлаб қолганда Тўлахўжа қози хонадонида чақалоқ дунёга келди. Унга қишлоқ номидан келиб чиқиб Туроб деб исм қўйдилар. Туробнинг ёшлик йиллари ривоятлардагина куйланадиган беқиёс, гўзал Турбат қишлоғининг кенг буғдойзорлари, булбулларга макон боғлари, тиззагача етадиган тупроқ кўчаларида, Қоржантоғ бағридаги салқин арчазорларда, қозоқ овулидаги қадрдонларимизнинг ўтовларида ўтди. Davomini o'qish

Turob To’la & Bahodir Yo’ldoshev. “Nodirabegim” (”Quvvai qahqaha”)

Ashampoo_Snap_2017.11.18_19h54m05s_003_.png   Драматург Туроб Тўла қаламига мансуб “Нодирабегим” фожиаси маърифат ва жаҳолат ўртасидаги кураш акс эттирилган саҳна асари ҳисобланиб, “Дийдор” театр-студияси актёрлари томонидан янгича талқин этилган.Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев Davomini o'qish

Turob To’la. Obidcha mahsum yoki Muqimiy portreti.

087
Шўро даврида расм бўлган одатга кўра, машҳур ёзувчиларнинг нафақат туғилган, балки вафот этган йирик саналари ҳам байрам ўлароқ нишонланган. Ана шундай мотамнамо байрамлардан бири бундан 65 йил аввал, суронли 1943 йилнинг июн ойларида бўлиб ўтган. Вафотининг 40 йиллиги нишонланажак Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг фотосурати бизгача етиб келмагани, аммо уни кўрган ва яхши билган кишилар барҳаёт бўлганлари учун рассом А.Шчепкинга шу кишиларнинг хотиралари асосида шоир портретини яратиш вазифаси топширилган эди. Ҳозир мактаб дарсликлари ва Муқимий асарлари орқали эл-юрт ўртасида маълум ва машҳур бўлган шоир портрети ўша вақтда яратилган. Davomini o'qish