Ulug’bek Hamdam. Yozuvchining o’qituvchi va ta’lim haqidagi o’ylari

Ashampoo_Snap_2018.04.10_15h30m53s_002_.png     Бугун ўқитувчининг шахси бутунми? Шу масаланинг ижобий ечими, ўйлашимча, таълимнинг тенг ярим муаммосини ҳал қилади. Айтиш жоизки, амалдаги таълим тизими ўқитувчининг шахс сифатида шаклланишига тўла хизмат қилмаяпти. Ўқитувчи шахси емирилдими, бас, бундай ҳолда у педагок сифатида тамом бўлган бўлади. Шу маънода таълимда ўқитувчи шахси бирламчи масала бўлиши лозим, деб ўйлайман. Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?

Ashampoo_Snap_2018.03.17_15h05m28s_004_.png Янги адабиёт асосчиларидан бири бўлиш учун ижодкорга истеъдодли бўлиб туғилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун у ижодкор сифатида омадли ҳам бўлиши шарт. Яъни унинг истеъдоди билан давр эҳтиёжлари бир-бирига мувофиқ тушмоғи керак. Худди Данте, Навоий, Пушкин зиммасига тушган омадли қисмат янглиғ. Шу маънода Ҳамза толеъи кулган ижодкор. У Беҳбудий, Фитрат, Қодирий ва Чўлпон билан бирга янги ўзбек адабиёти тамал тошини қўйганлардан биридир. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Til — millatning ma’naviy pasporti & Kitob haqida. Video

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h42m18s_010_a.png    Бир миллат бор бўлса, унинг албатта ўз тили бўлади. Миллат бор бўлиб, унинг ўз Ватани бўлмасаю бу миллат ўз она тилида гаплашишни канда қилмаса, қачондир унга тегишли тупроқ ҳам, ҳудуду герб ҳам, байроқ ҳам бўлади… Davomini o'qish

Takomil mashaqqatlari. Adabiyotshunos Sa’dulla Quronov va yozuvchi Ulug’bek Hamdam suhbati

Ashampoo_Snap_2017.10.06_08h33m47s_003_.png   Бутун бошли жамиятнинг манқуртлашиши эса жуда ёмон ҳол. Ёмонлиги шундаки, жараён бир бошландими, ҳеч ким унинг олдини ололмайди. Олдини оламан, деганни жиннига чиқаради. Ким, дейсизми? Жамиятнинг ўзи! Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Xato qilishga endi haqqimiz yo’q

Ashampoo_Snap_2017.08.19_22h51m36s_003_a.png     Мана ҳозир, ҳар биримизнинг қаршимизда – лотин ёки кириллдан бирини танлашда турибди! Бу имкон масъулиятли ишнинг бошида турганлар учун янада шарафли. Энди бутун бошли халқнинг келажаги ҳам у ёки бу даражада шу танловнинг тўғри ёки нотўғри эканлигига бориб тақалади. Яна шуки, бундай имкон ҳар доим ҳам берилавермайди. У ўта ноёб тарихий ҳодиса. Шунинг учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (5)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h05m03s_004_.png Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h04m40s_003_.png    Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h03m57s_002_.png    Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h08m56s_009_.png    Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h07m27s_007_.png     Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish

Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar

0_149b90_f1895e1f_orig.png28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. She’riyatning buyuk yolchisi

0928 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

    Шеърга, Сўзга, Илҳомга мубтало бўлиб, уларга сиғинарчасига яшаб, нафақат ўзининг, балки яқин-ялангларию бола-чақаси, қавму қариндошию ёр- биродарлари юрак-бағрини бир умр тилкалаб ўтган шоир ё бошқа санъаткор маданиятимиз тарихида унчалик ҳам кўп бўлмаган. Шуларни ўйлаганда хаёлимга негадир “лоп” этиб бир пайтнинг ўзида ҳам шоҳ, ҳам девона Машраб келади. Кейин… кейин хаёлим унда – Рауф Парфида тўхтайди… Davomini o'qish