Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar

0_149b90_f1895e1f_orig.png28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. She’riyatning buyuk yolchisi

0928 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

    Шеърга, Сўзга, Илҳомга мубтало бўлиб, уларга сиғинарчасига яшаб, нафақат ўзининг, балки яқин-ялангларию бола-чақаси, қавму қариндошию ёр- биродарлари юрак-бағрини бир умр тилкалаб ўтган шоир ё бошқа санъаткор маданиятимиз тарихида унчалик ҳам кўп бўлмаган. Шуларни ўйлаганда хаёлимга негадир “лоп” этиб бир пайтнинг ўзида ҳам шоҳ, ҳам девона Машраб келади. Кейин… кейин хаёлим унда – Рауф Парфида тўхтайди… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Tomchiman bir…dengizga tashna

07    Асар, гарчи, анъанавий ҳамду наътдан дебоча олган эса-да, унинг мағзи ана шу томчи ва унинг ҳаракатида яширин каби туюлди менга. Чунки теранроқ ўйлаб қарасак, бани башар борки, пайғамбардан бандагача, шоҳдан фуқарогача, барча-барчамиз ўша томчига ўхшаймиз. Денгиз эса Яратгувчимиз. Davomini o'qish

Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat

05    Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Jamiyat ichra samimiyat bahosi…

09

   Мен «Бегона»ни жудаям қийналиб ўқиганман. Ҳар сафар шундай бўлган. Нега? Назаримда, асар бош қаҳрамони Мерсонинг дош бериш ўта мушкул бўлган самимиятидан тафаккур кўзларим қамашиб кетган бўлса, ажабмас… Айримлар уни худосизликда айблашни хуш кўришади. Эътиқодсиз, дея қўлини бигиз қилишади. Ҳа, биз она Шарқ фарзандларимиз. Тан олишим керак, мен ҳам қабул қилолмайман унинг дахриёна фикрларини. Кўнглимга изтироб солади улар. Davomini o'qish

Tal’at Solihov. Qobiqni yorib chiqish saodati & Ulug’bek Hamdam. Yangilanishlar avvalidagi olim

02Талъат Солиҳов бутун бошли адабий йўналиш ёки ёзувчи ижодидан бир-иккита шундай фикрларни суғуриб олардики, кейинча чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсангиз, ўша йўналиш ё якка ижодкор асарларининг моҳияти айни ўша “бир-икки фикр”га суяниб турганига амин бўласиз. Бу энди катта масштабдаги тафаккур эгасининг, ҳақиқий адабиётшуноснинггина қўлидан келадиган Буюк Ишдир! Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Na’matak.Mini roman.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_15h47m40s_001_.png 24 апрел — адабиётшунос олим,шоир ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам таваллуд топган кун.

  Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир янглиғ, қўшниларнинг умр йўлларида пайдо бўлганди… Балки одамлар унинг йўлларида учраб қолгандир, ким билади дейсиз… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Jaholatga qarshi isyon.

Ashampoo_Snap_2016.12.11_18h22m39s_007_.png    Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Достон билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Muhabbatning eng go’zal qo’shig’i.

антуан
Бугунги кун ўқувчиси ҳам «Кичкина шаҳзода»ни севиб ўқийди. Асар тиллардан тилларга таржима бўлади, қайта-қайта нашр қилинади. Мана шуларни ўйлаб туриб, ўзимча мушоҳада қиламан: демак, асарнинг қайси «изм»да ёзилгани унча муҳим эмас экан. Энг муҳими, у истеъдод билан ёзилганми йўқми?. Ҳамма гап шунда экан. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. To’rt hikoya.

234
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла — ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Ulug’bekning dil izhori.

1-UH
24 апрел — адиб,шоир,адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам таваллуди куни.

   Улуғбек Ҳамдам насрий, назмий, адабий-танқидий асарлари билан, улардаги теран ҳис-туйғулари, кенг фалсафий фикрлари, адабиёт илмига фойдали мулоҳазалари билан, энг муҳими, адабиётга садоқати ва фидойилиги билан адабиёт муҳибларининг, илм аҳлининг ишончини қозонди. Davomini o'qish

Hozirgi o’zbek adabiyotiga bir nazar.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png    Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish