Ulug’bek Hamdam. Muhabbatning eng go’zal qo’shig’i.

антуан
Бугунги кун ўқувчиси ҳам «Кичкина шаҳзода»ни севиб ўқийди. Асар тиллардан тилларга таржима бўлади, қайта-қайта нашр қилинади. Мана шуларни ўйлаб туриб, ўзимча мушоҳада қиламан: демак, асарнинг қайси «изм»да ёзилгани унча муҳим эмас экан. Энг муҳими, у истеъдод билан ёзилганми йўқми?. Ҳамма гап шунда экан. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. To’rt hikoya.

234
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла — ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Ulug’bekning dil izhori.

1-UH
24 апрел — адиб,шоир,адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам таваллуди куни.

   Улуғбек Ҳамдам насрий, назмий, адабий-танқидий асарлари билан, улардаги теран ҳис-туйғулари, кенг фалсафий фикрлари, адабиёт илмига фойдали мулоҳазалари билан, энг муҳими, адабиётга садоқати ва фидойилиги билан адабиёт муҳибларининг, илм аҳлининг ишончини қозонди. Davomini o'qish

Hozirgi o’zbek adabiyotiga bir nazar.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png    Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Ulug’bek Hamdam. Yangi o’zbek she’riyati & Xursandbek To’liboyev. She’riyat munaqqid nigohida

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_ - копия.png     Ушбу тадқиқот (Улуғбек Ҳамдам  — «Янги ўзбек шеърияти». Тошкент,.»Adib» нашриёти. 2012 йил,304 бет)  ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари,бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган. Сизга     монографиянинг қисқача мазмунини ўзида  жамлаган  муаллиф мақоласини тақдим этаман. Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Naim Karimov 80 yoshga kirdi. Chin yurakdan qutlaymiz!

ddeeb60660abf181abac83787fca99e7.jpg   Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотининг совриндори, жамоат арбоби, филология фанлари доктори, прoфессор, устоз Наим Каримов муборак 80 ёшга тўлди. Davomini o'qish

O’zbek adibi va adabiyotshunosi Ulug’bek Hamdam ijodiga chizgilar.


Улуғбекнинг асарлари билан танишаётган зукко ўқувчи унинг ўзига хос йўлдан бориш истагини сезади. Адиблик ва шоирлик билан бирга адабиётшуносликни ҳам қўщиб олиб бораётган Улуғбек Ҳамдам бу соҳанинг ўз йўли ҳақида фикрлайди:
“Наҳотки, адабиётшунослигимизда ўз йўлимиз йўқ?” деган савол туғилади. Шарқ дунёқараши, диний, ҳудудий ва миллий қадриятларга суянган ўзимизнинг адабий-танқидий тафаккуримиз наҳотки коримизга ярамаса? Агар ҳаммасини четдан – рус, немис, инглиз, француз, испан ва америка сингари илғор мамлакатларнинг адабиётшунослигидан “қарз” олиб туришда давом этаверсак, оқибати нима бўлади? Davomini o'qish

Umarali Normatov & Ulugbek Hamdam. Dunyoni yangicha ko’rish ehtiyoji.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png     Ушбу суҳбат-мақола роппа роса 10 йил олдин ёзилган. Аммо,бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган деб ўйлайман. Ўтган 10 йил мобайнида cуҳбатдошлар кўтарган муаммолар,модерн шеъриятга нисбатан қарашлар бугун ҳам адабиётшунослигимиз олдида долзарб масала бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Ikki hikoya

hikoya

Бу орада кун ёйилиб, оламни ўз оғушига ола боради. Бир маҳал ичимга ўрмалаб кирган чанқоқни ҳис қиламан. Тадбирга бош ураман: йўлнинг икки бетига кўз югуртириб чашмами-булоқми қидираман. Лекин савил ҳадеганда топила қолмайди. “Йўл юраман, йўл юрсам ҳам мўл юраман” – ҳар ҳолда менга шундай туюлади. Ҳаммасига боис чанқоғимдир, эҳтимол. Аслида, унчалик кўп йўл юрмагандирман. Э-э, нима бўлсаям майли. Ҳозир бунинг муҳокамаси эмас, сув муҳим, уни топишга қаратилган ўй муҳим. Қани энди бу қақраган чўл аро бир зилол сувли қудуққа дуч келсаму ундан қониб-қониб ичиб ташналигимни қондирсам. Ақалли бир пиёла сув бўлсаям розийдим. Бир пиёла сув… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. XX asr Mashrabi

muhammad

   Муҳаммад Юсуфнинг шеърларидагина эмас, ҳатто тушган сувратларида, юз тузилишида, кўз қарашларида, умуман, бутун қиёфасида маъюс бир оҳанг яшардики, шоир шеърияти ана шу билан қоим эди гўё. Ҳатто бу шеъриятнинг беҳад халқчиллиги, Қодирий романлари сингари миллийлиги айни оҳанг билан изоҳланар, балки… Davomini o'qish

Улуғбек Ҳамдам. Шавкат Раҳмон шеъриятига бир назар

shavkat rahmon
Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз холига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида. Davomini o'qish