Umar Xayyom.Ruboiylar & Ibrohim Haqqul. Xayyomning chodiri

007  18 май — Умар Хайём таваллуд топган кун

   Оламнинг зоҳирини қуёш ва ой ёритса, ботинини ишқ ва маърифат мунаввар этган. Шунинг учун инсоният тарихи ва тақдирида ишқ ва ирфоннинг куч-қуввати ҳамда аҳамияти ой ёхуд қуёшникидан кам бўлмаган. Қалбида ишқ ва маърифат нури порлаган даҳоларнинг дунё “граждани” ўлароқ қадр топишига асосий сабаб ҳам ана шу. Умар Хайём шундай сиймоларнинг энг машҳурларидан бири. Davomini o'qish

Mumtoz fors she’riyatidan

03   Форс замини инсоният тамаддуни бешикларидан бири саналади. Форс шеърияти ва унинг буюк сиймолари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий қолдирган ижодий мерос жаҳон тафаккури ва маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугун сизга номларини тилга олган шоирлар ижодидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Amin Maaluf. Samarqand. Roman.

samarqand    18 октябрь — Самарқанд куни

   Амин Маалуф ўзининг «Самарқанд» ((Париж, Латт нашриёти,1988)) асари билан шарқона романнавислик истеъдодини намоён қилиб, француз адабиётида янгича бир йўналиш оча олди.  Ўзбек тилига биринчи бор ўгирилиб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу роман машҳур олим, шоир ва файласуф Умар Хайёмнинг Самарқанддаги ҳаёти, машҳур «Рубоийлар» китобининг пайдо бўлиш тарихи, XI асрдаги ижтимоий–сиёсий ҳаёт талқини, янги пайдо бўлаётган турли диний мазҳаблар кураши ва ниҳоят, ХIХ асргача мусулмон дунёсида номаълум бўлган бу рубоийлар қўлёзмасининг Оврўпадаги шон-шухрати, ҳамда бу қўлёзманинг 1912 йилда «Титаник» кемасининг машъум ҳалокати оқибатида океан қаърига чўкиб кетишига оид қизиқарли саргузаштлар баёнига бағишланган. Davomini o'qish

Umar Xayyom. Navruznoma

Ashampoo_Snap_2017.03.14_02h49m46s_001_.png    Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласи унинг тарихни, этнографияни, халқ урф-одатларини жуда мукаммал билганлигидан далолат беради. Биз бу рисолада Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган жуда кўп одатлар, ҳодисалар, афсоналарга дуч келамиз. Ҳозирги замонда ўтаётган Наврўз байрами билан Умар Хайём тасвир қилаётган даврдаги Наврўз байрами орасида катта фарқлар мавжудлигидан ҳайрон бўламиз. Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom

05   Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish

Umar Xayyom.Ruboiylar

Ashampoo_Snap_2017.12.23_22h56m46s_001_.png Буюк Умар Хайём таваллудининг 970 йиллиги олдидан (15 май)

Аввал тафаккурда туғилиб, кейин қалб қўрига йўғрилган Умар Хайём рубоийлари, бир сўз билан айтганда, Олам ва Одам ҳақида. Шоир дунё эврилишларига донишмандона босиқлик, таассуф аралаш лоқайдлик билан қарайди: дунёни ўзгартиришки қўлингдан келмас экан, уни деб қайғуриш беҳуда. Унинг учун туғилиш ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ҳалол ва ҳаром — бир хил:  ҳаммаси ўз табиий қонуниятига асосланади. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Umar Xayyom (Oraliq). Roman & Umid Bekmuhammad. Soxtalashtirilgan Xayyom.

Ashampoo_Snap_2018.01.08_19h52m46s_002_.png  Умар Хайём  аслида  ким эди? Шоирми, математик олимми, файласуфми ёки майхўрми?  Сизга тақдим этилаётган роман ва мақоладан  маълум қадар билиб оласиз деган умиддамиз…. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (2). Yaldoni yoritgan nur. Birinchi bo’lak.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан  аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини тақдим этган эдик. Бугун эса «Ялдони ёритган нур» номланган бобнинг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Umar Xayyom. Ruboiylar & Ja’far Muhammad. Falak jomidan may sipqorgan Xayyom

065 Буюк Умар Хайём таваллудининг 970 йиллиги олдидан

  Умар Хайём Мовароуннаҳру Хуросон, Ғарбий Эрон ва Усмонли давлатларининг энг гуллаб-яшнаган даврида яшади. Айнан ана шу даврда Ҳаким Низомий Ганжавий, Хоқоний Ширвоний, Носириддин Тусий, Абулмажид Саноий, Низомулмулк, Муҳаммад Ғаззолий, Аҳмад Ғаззолий, Маҳмуд Замахшарий, Низомий Арузий Самарқандий, Байҳақий, Фахриддин Розий каби улуғ алломалар ва шоирлар маърифат майдонига келдилар. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.

02215 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.

   Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish