Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

qodiriy

     Кейинчалик, архив ҳужжатларидан маълум бўлдики, ўша машъум 4 октябр туни Қодирий қатори Чўлпон, Фитрат каби жами ўн саккизта зиёлилар қатл этилган. Эҳтимол, уларнинг барчаси, айни шу Қодирий жисми поки қулаган чоҳга дафн қилингандир, ўша машъум туннинг сўнгги қурбони балки Қодирий бўлгандир, Қодирийга ўқилган жаноза уларга ҳам бахшидадир… Davomini o'qish

Umarali Normatov & Ulugbek Hamdam. Dunyoni yangicha ko’rish ehtiyoji.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png     Ушбу суҳбат-мақола роппа роса 10 йил олдин ёзилган. Аммо,бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган деб ўйлайман. Ўтган 10 йил мобайнида cуҳбатдошлар кўтарган муаммолар,модерн шеъриятга нисбатан қарашлар бугун ҳам адабиётшунослигимиз олдида долзарб масала бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Sokin ko’ngil rozlari

063 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод  туғилган кун.

Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Davomini o'qish