Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl

04513 НОЯБРЬ — УСМОН НОСИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

007
31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни 

   Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан  шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Alibek Anvariy. Isinib olgan shuur & Muhammadjon Mahmudov Usmon Nosir haqida. Video

Ashampoo_Snap_2016.11.28_15h49m16s_007_.png     Ёш журналист Алибек Анварийнинг кекса навоийшунос  олим Муҳаммаджон Маҳмудовнинг Усмон Носир ҳақидаги хотираларига бағишланган эссеси ўзига хос шаклда қоғозга туширилган ва уни сизга тақдим этар эканмиз, устоз олимга саломатлик, Алибекка эса мана шундай мазмунли битиклар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Uxlaganlar, uyg’oning! Xotirot she’rlari

2233

   Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish

Usmon Nosir. Tanlangan asarlar. Poemalar, drama, tarjimalar & Naim Karimov. Egmont, Gyote va Usmon Nosir

Ashampoo_Snap_2017.10.04_11h14m01s_001_.png     Граф Эгмонт — тарихий шахс. Унинг ҳаёти ва фаолияти Нидерландиянинг испан ҳукмронлигига қарши олиб борган миллий-озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Гёте ўз асарини ёзиш жараёнида Эгмонт образини қайта идрок этди: қиролга содиқ бу инсонни эл-юртнинг ардоқли фарзанди, нидерланд миллий характерининг жонли тажассуми сифатида талқин қилди. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. Bog’chasaroy fontani. Usmon Nosir tarjimasi.

пушкин6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун.

Исён руҳида яратилган бир қатор шеърлари учун Пушкин қувғинга учрайди. Подшо уни бир вақтлар Радишчев сургун қилинган узоқ Сибирга юбормоқни режалаштиради. Чаадаев, Жуковскийлар аралашуви туфайли Пушкин Екатеринославга сургун қилинади. Кейинчалик шоирга генерал Раевскийлар оиласи билан Кавказга кетишга рухсат берилади (1820). Пушкин у жойдан Гурзуф, Кишенёв ва Одессага боради. Жанубга сургун қилиниши Пушкинга ҳақиқий шарқона ҳаёт тарзи ва унинг жонли манзаралари билан танишишга имкон беради. Davomini o'qish

Mixail Lermontov. Demon (Iblis). Usmon Nosir tarjimasi. Matn & Radiospektakl

001   Усмон Носир қисқа ҳаётида беш шеърий китоб, бир достон, бир шеърий драма ёзиб қолдирди. Бу китоблар ичида, айниқса, «Юрак», «Меҳрим» деб аталган икки тўплам Усмон Носир ижодининг қўш чўққиси  ҳисобланади.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир қилган  таржималар бу мушкул санъатнинг ёрқин намуналари сифатида янги  авлод таржимонлари учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир. Davomini o'qish

Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.

07 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

     Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish

Usmon Nosir. She’rlar. O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan san’at arbobi Ubaydulla Burhonov o‘qigan & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl

08   Усмон Носир шеърияти, аввало, ҳаётийлиги, жозибадорлиги ва исёнкорлиги, айни чоғда, содда ва равонлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин олган. Шундан бўлса керак, шоир шеърлари ҳамон давраларда тез-тез ёд айтилади: Davomini o'qish

Usmon Nosir. Unutmas meni bog’Im & Ibrohim G’afurov. Qismatning ovozi

Ashampoo_Snap_2017.10.03_15h47m05s_001_.png13 ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган куннинг 105 йиллиги

    Усмон Носирий олдида бизнинг хеч узиб бўлмайдиган сўнгсиз қарзимиз бор. Ҳар сафар Усмон Носирни хотирлаганда, ҳар сафар унинг сўзидан — шеърлари ва достонларидан баҳрадор бўлганда, доим шу қарз мозийдан узатилган бир қўл каби одамнинг елкасидан тутади. Davomini o'qish

Usmon Nosir: Ikki kitob & Shoirga bag’ishlangan maqola va spektakl

Ashampoo_Snap_2017.01.27_15h49m09s_001_.png    1936 йил июль ойининг жазирама куни она юрагини роппа-роса 20 йил куйдирди. «Ўлсанг ўлавер!..» деган сўзлар ўша дамда она юрагига ништардек санчилган эди. Усмон бу даҳшатли сўзларни онасининг қалбини асраб қолиш учун атайлаб айтганини ҳеч ким билмасди, албатта. Она буни кўп йиллар ўтгандан кейин ич-ичидан ҳис этди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Shoirning to’yi. Kechagi kundan rivoyat & Feruza Rajapova. Achchiq qismatli shaxs fojiasi

0_143503_55f84997_orig.png    Эркин Аъзамнинг ушбу асарини  илк бор ўқиганимда кўз олдимга зўравон тузум қурбони бўлган шоирлар, энг аввало, Усмон Носир қисмати келган. Асарда акс этган ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек маданий ҳаётида кечган бесаранжом воқеаларга рўпара бўлган китобхон юзига   бешафқат  ва зулмкор қатағон йилларининг совуқ нафаси урилиб туради. Davomini o'qish