Ibrohim Haqqul. Shoir nafasi — o’chmas nafas. Usmon Qo’chqorni xotirlab

044Саҳифа шоир таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

      Шофиркон дейилса, кўҳна Вардонзе хотирланади. Вардонзе деса бепоён Қизилқум саҳроси, устод Айний тасвирлаган Жилвон ва чўл кенгликлари хаёлга келади. Усмон Қўчқор ана шу юртнинг содиқ фарзанди, ана шу диёр одамларининг маънавий-ахлоқий тушунча, ҳолат ва ҳақиқатларини шеъриятда акс эттирган доно шоир. Донолиги шундаки у инсон сийратини гап биланмас, кайфият, эҳтирос ва ҳол таъсирида поклаш сирларини очади. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat

12215 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги

   Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish

Milliy kutubxonada ikki mashhur ozarbayjon shoiri: Salim Bobulloo’g’li va Ajdar O’l bilan uchrashuv

009    2018 йил 7 июль куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида қардош Озарбайжон шеъриятининг икки таниқли вакили Салим Бобуллоўғли ва Аждар Ўл билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Чет элда сафарда бўлганим сабабли бу икки қадрдон дўстим билан учрашиш имкони йўқлигидан армон қиламан. Бу учрашувга боришга муяссар юртдошларимга ҳавасим келади. Davomini o'qish

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

a7036f3487a1a851dafe70e75f57c117.png   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Seni shu zaminda uchratib qoldim & Mashhura Sheraliyeva. Quvonchbaxsh g’ussa

033    Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда ёзилган шеърларини “таржима” қилиб бериш ниятим йўқ. Бироқ мени ҳайратга солган нарса нелигини билгим, англагим келаверади. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Yoding har narsani yoddan chiqardi

Ashampoo_Snap_2016.11.05_15h39m08s_008_.png    Муаллифдан: Шарқ меъморчилигида муқарнас деб аталувчи усул бор. Биноларнинг гумбаз ва қуббаларига ушбу усулда ўйма ёки қабариқ қилиб ишланган бир хил шакл, айни ўлчамдаги нақшларида ўзига хос ҳаётий фалсафа ҳам яширинган дейишади. Мумтоз адабиётда бу сўзнинг “осмон”, “кўк гумбази”, “фалак чархи” каби маънолари ҳам бор. Шеъриятимизда иккиликлар ўз жанрига кўра турфа номлар билан аталса-да, мен ўз машқларимни муқарнас деб аташни ҳавас қилдим. Davomini o'qish

Salim Babulloo’g’li. Bir oz olislardan axtaring meni

011     Мактаб ёшига етгунимга қадар бобом ва отам менга шарқ ҳамда Озарбайжон мумтоз адабиётининг шеърларини ўқиб беришарди. Мен уларни шунчалар катта иштиёқ билан тинглардим-ки, дарҳол эсимда сақлаб қолардим… Низомий, Саид Мирҳамза Нигорий, Саид Азим Ширвоний, Мирзо Алиакбар Собир, Саъдий Шерозий ва бошқаларнинг ғазаллари ўқишаётганда мен бир чеккада сукут сақлаб эшитардим. Оддий нутқимиздан мутлақо фарқ қилувчи сўзлар моҳиятини ўша вақтдаёқ англагандирман. Улар шу қадар хотирамга муҳрланиб қолардики, уйимизга келган меҳмонларга ҳайратланарли тарзда ўқиб берардим (Салим Бабуллоўғли билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Ozarbayjon she’riyatidan: Iso Ismoyilzoda & Eldor Boxish

005   Озарбайжон шеърияти турк адабиёти бўстонининг энг гўзал боғларидан биридир. Бугун сизга ана шу боғнинг икки дарахти — икки шоир: Исо Исмойилзода ва Элдор Бохиш шеърларини қардош адабиётнинг фидойи тарғиботчиси,  таржимони  Усмон Қўчқор таржимасида тақдим этмоқдамиз Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. To’rtliklar.

04
Истеъдодли шоир Усмон Қўчқорнинг кўпчилик шеърлари ёшликнинг беғубор, содда, одамий қалб туйғуларидан ташкил топганлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. Бугун сизга шоир ижодининг яна бир қиррасини намоён этган тўртликларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. She’rlar.

02
15 июль — Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор таваллуд топган кун.

Истеъдодли шоир Усмон Қўчқорнинг кўпчилик шеърлари ёшликнинг беғубор, содда, одамий қалб туйғуларидан ташкил топганлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. У таржимон сифатида ҳам самарали ижод қилиб, Шарқ ва Ғарб адабиётларининг энг яхши намуналарини ўз она тилига ағдариб, савобли иш қиляпти. Унинг «Чамангул» (1966) номли болалар учун ёзилган шеърий гулдастаси Республика Давлат матбуот қўмитасининг йиллик мукофотига сазовор бўлган. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. She’rlar.

033
15 июль — Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор 60 ёшга тўлди. Чин дилдан қутлаймиз!

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», Собир Рустамхонлининг «Кўк тангри» романлари, турк ва азарбайжон шоирлари шеърларини  ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбек адабиётида ўз ўрнини топган таниқли шоир ва таржимонни муборак 60 ёши билан чин дилдан қутлаймиз ва узоқ умр, баракали ижод тилаб қоламиз. Davomini o'qish