Uilyam Shekspir. Sonetlar & Muhammadjon Xolbekov. Shekspir ijodi haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.01.01_23h33m19s_007_.png23 апрель —   Уилям Шекспир таваллуд топган кун

   Буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Шекспир дунё аҳлига энг аввало драматург сифатида маълум бўлсада,унинг сонетлари жаҳон шеъриятининг энг ёрқин ва бетакрор асарлари хазинасидан муносиб ўрнини топган. Таниқли инглиз шоири Уильям Вордсворт “Сонетлар Шекспир дил қулфини очгувчи калитдир”, деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish