Xayriddin Sultonov. Ra’no gulining suvi. Hikoya & Radiospektakl

05Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига

   Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига тўла кафолат бермоқ мушкул. Бадиий ижодда эса — боз устига… Бас, шундай экан, гап яна ўша эски муаммога — ишонтира билиш санъатига келиб тўхтайди.

Davomini o'qish

Xayriddin Sulton. Bunchalar shirinsan,achchiq hayot!

055
Бу ҳикоянинг ёзилганига 34 йил бўлди. Ўша олис 80 йилларда адабиётга кириб келган бир гуруҳ ёш ёзувчилар ижодида тарихимизга бўлган қизиқиш жуда кучли эди. Улар олис мозий қаърига кўз тикиб, миллат озодлиги ва ватан мустақиллиги учун курашган фидойи инсонларни кўришга, уларнинг  унутилишга маҳкум этилган номларини узоқ йиллик ёлғон ва сукунат комидан олиб чиқишга интилишарди. Қурбонжон додхоҳ  сиймоси ҳам ана шундай ёш ижодкорларни оҳанрабодай ўзига тортган тарихий шахсларнинг бири эди. Davomini o'qish