Xayriddin Sultonov. Ra’no gulining suvi. Hikoya & Radiospektakl

05Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига

   Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига тўла кафолат бермоқ мушкул. Бадиий ижодда эса — боз устига… Бас, шундай экан, гап яна ўша эски муаммога — ишонтира билиш санъатига келиб тўхтайди.

Davomini o'qish

Muhammad G’affor. She’rlar & Shoirning o’limidan sal avval yozgan ochiq xati & Sukunat sohili

Ashampoo_Snap_2017.08.25_21h50m59s_001_a.png   Бугун ижтимоий тармоқларда ўтган йили бевақт  вафот этган шоир Муҳаммад Ғаффорнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга ёзган очиқ хати эълон қилинди. Ушбу хатда шоирнинг сўнгги йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида юзага келган муҳит туфайли ўзига бўлган муносабатини баён қилган. Саҳифада Муҳаммад Ғаффорнинг шеърларини ва «Сукунат соҳили» китобини онлайн форматда ҳам тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xayriddin Sultonov. Bir oqshom ertagi

Ashampoo_Snap_2017.01.04_21h44m25s_001_.png18 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган кун  

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаваротдан эса «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?» дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» деб бақиришади. Davomini o'qish

Xayriddin Sultonov. Panoh

04518 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

Ҳижрий тўққиз юз еттинчи йилнинг қаҳратон қишида темурийзода ҳукмдор Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг ишлари тараққийдан таназзулга юз тутган эди. Кеч кузакнинг рутубатли, совуқ изғиринлари эса бошлаганда у уч ойдан ортиқ давом этган қамал сўнгида – очлик, мискинлик, хор-зорлик ниҳоясида, ер юзининг сайқали бўлмиш шаҳри азим Самарқандни ғаддор душмани Шайбонийхонга ташлаб чиқди. Davomini o'qish