Xorxe Luis Borxes. Mutolaa va ijod

045   Менимча китобхон ўзи ўқиган асарни бойитмоғи керак. Йўқ, матнни қориштириш ва ундан адабий бўтқа ясаши эмас, бойитиши керак, деяпман. Фикри ожизимча Шекспирнинг “Макбет” идан тортиб “ Қирол Лир” игача бўлган ҳеч бир асарни янгилаб бўлмайди, бироқ Колриж, Бредли ва Гётедан кейин яшаганларнинг битиклари бугунги кунда янги руҳга муҳтож. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Turkiston ertaklari & Sharifjon Ahmedov. Ertaklarning adoqsiz silsilasi

087   Ушбу ҳикоялар (уларни чўпчак деб аташга асло тилим бормайди, илло, сохта руҳий устунлик ишораларини ўзида яширган бу сўз, айни пайтда, фусункор ва гўзал бу эртакларга мутлақо бегона бўлган панд-насиҳат истакларини ҳам назарда тутади) бағрикенг даштларнинг ўзи каби саховатларга тўлуғ. Ҳотамтой қалби ва руҳининг табиий улуғворлиги мисқолча бўлсин зўрма-зўраки чиранишларга бегона. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Qilichning izi

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m34s_009_.png    Унинг юзини чуқур чандиқ хунук кўрсатиб турарди: чандиқ қулоқ чаккасидан жағига қадар чўзилган, кулранг, ўроқ шаклда эди. Ҳақиқий исмининг унчалик аҳамияти йўқ. Такуарембода уни “Колорадалик инглиз” деб аташарди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tlyon, Ukbar, Orbis Tertius & Sharifjon Ahmedov. Borxes va Kortasar

Ashampoo_Snap_2016.11.03_23h57m37s_012_.png

    Аргентиналик икки улуғ адиб – Хорхе Луис Борхес (1899 — 1986) ва Хулио Кортасар (1914 — 1984) бадиий меросининг XX аср жаҳон адабиётидаги кўлами беқиёсдир. Шу кунларда ҳар икки ёзувчининг таваллуд айёми (Борхеснинг 115 йиллиги, Кортасарнинг эса – 100 йиллиги) нишонланар экан, айри икки адабий йўлдан борган, ҳар бири алоҳида ва хос бадиий воқелик ярата олган, аммо оқибатда жаҳон адабиётида баробар ва беназир из қолдирган бу улуғлар меросига ўзбек ўқувчиси эътиборини жалб этишни истадик. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Dengizdan-da teran har daqiqa…

07  24 август — Хорхе Луис Борхес туғилган кун

  Хорхе Луис Борхес ўз ижодини шеър ёзиш билан бошлаган, маълум вақтдан сўнг шоирликни ташлаб, носирликка ўтган  ва  у айнан насрий асарлари туфайли ХХ аср жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси даражасига кўтарилди. Аммо, унинг шеъриятига қизиқиш ҳам адабий иқлимни асло тарк этмади… Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tarmoqlangan so’qmoqlar bog’i

033

     Лотин Америкасининг машҳур ёзувчиларидан бири Хорхе Луис Борхес (Jorge Luis Borges) 1899 йилнинг 24 августида Аргентина пойтахти – Буэнос-Айресда туғилган, ўсмирлиги ва ёшлиги Европада ўтган. 1920-йилларда ўз юртига қайтган адиб дастлаб шоир сифатида машҳур бўлади. 1955 йилдан миллий кутубхона директори бўлиб ишлайди. Кўзи кўрмай қолгач, 1973 йили ишдан бўшайди. Бир қанча миллий адабий мукофотлар соҳиби; Италия, Франция, Буюк Британия, Испаниянинг олий мукофотлари совриндори; Сорбоннa, Оксфорд, Колумбия (Нью-Йорк) университетларининг фахрий доктори. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov (Nodir Shams). Borxes izidan Al-Andalus sari

Ashampoo_Snap_2017.08.03_16h57m19s_001_.png    Колумб Америка соҳилига илк бор қадам қўйган 1492 йилда яна бир тарихий воқеа содир бўлди — Испания ерларидаги сўнгги араб-мусулмон амирлиги, қарийб 780 йиллик ҳукмронликдан сўнг, насроний қўшинлар зарбалари остида тугатилди. Илм зиёсига чўмган бутун бошли давр поёнига етди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Zohir

Ashampoo_Snap_2017.10.02_13h58m44s_002_.pngХорхе Луис Борхеснинг мазкур асарини адиб ижоди тадқиқотчиларидан бири исломий тасаввуф таъсирида яратилгани, ёзувчи Қуръони Каримни яхши ўргангани ҳақида ёзади Инглизчани биладиганлар айни шу мавзу ёритилган мақолалардан бири «El Zahir — Sufi theme in Jorge Luis Borges’s writing» ни мутолаа қилишлари мумкин. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tangri bitiklari & Sharifjon Ahmedov. «Tangri bitiklari»ga ilova

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m45s_010_.png 24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун

    Бир кун оқшом кўнглимни сел қилар хотирага яқинлашиб қолганимни сездим: ҳали денгизни кўрмаган бўлса-да, унинг чайқалишини қон томирларида туйган сайёҳ ҳолига тушгандим. Анчадан сўнг хотира тиниқлашди: бу Тангри билан боғлиқ ривоятларнинг бири эди… Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Xonamdagi uqubatgul. Hikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.24_22h06m56s_007_.png   Шу кунларда иттифоқо Борхеснинг бир ҳикояси қўлимга тушиб қолди. Funes el memorioso, бизнингча эса “Хотирагўй Фунес” тарзида ўгириш мумкин бўлган бу ҳикояда, сарлавҳанинг ўзидан кўриниб турганидек, хотираси бекаму кўст бир йигитнинг ҳолотидан сўзланади… Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. «Funes El Memorios» hikoyasining ikki tarjimasi & Xurshid Davron. Bir og’iz gap

Ashampoo_Snap_2017.01.25_23h59m01s_001_.png Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Marvlik Hakim,niqob tutgan bo’yoqchi

Ashampoo_Snap_2016.11.04_11h35m22s_002_.png  Ўша замон ва ўша макон одамлари сўнгроқ Чойшаб Тутган Пайғамбар номи билан атай бошлаган Ҳаким ҳижратнинг 120 йилида, мелоднинг эса 736 йилида Туркистонда таваллуд топди. Боғлари, токзор ва ўтлоқлари саҳрога маъюс тикилган кўҳна Марв шаҳри унинг ватани эди. Ҳаким сўниб бораётган мана шу шаҳарда вояга етди. Davomini o'qish