Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_ a.png Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq yozuvchisi Xudoyberdi To’xtaboyev bilan ikki suhbat

0917 декабрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевни 85 ёшга тўлиши билан қутлаймиз.

   Болаларга ёзиш қийин деган гапга қўшилмайман. Лев Толстойдай буюк ёзувчи болалар учун ёзган-ку! Ғафур Ғулом, Зулфия каби шоирларимиз болаларга бағишлаб шеърлар ёзган. Қийинлигини улар ҳам билган, лекин ички хоҳиш-истак уларга туртки берган. Битта аччиқ гапни айтиш жоиз: бугунги ёзувчилар болалар олдидаги масъулиятни унча ҳис қилмаяпти. Шу ўсаётган болалар эртага катта ёшдаги китобхонга айланади-ку! Ўқимасдан улғайган бола катта бўлгандан кейин ҳам ўқимай қўя қолади. Davomini o'qish

Xudoyberdi To’xtaboyev: «Sariq dev» sabab «hushyorxona»ga tushganman

088

1943 йили Тошкент «детдом»ига мажбурлаб келтирилган қўқонлик 13 бола уйга қочдик. Қўқонгача пиёда кетдик. Қишлоқма-қишлоқ тиланчилик қилдик. Дуч келган жойда тунадик. Бир қизча йўлда ўлди, яна бир шеригимиз нон олиб келаман деб қайтмади. Сентябрда йўлга чиққандик, сўнгги кеча бир чуқурда тунадик — уйғонсак, устимизга қор ёғибди. Қишда уйга кириб бордик. Чунки оч бўлсак ҳам ота юртимизда бўлайлик, дедик. Дунёда фақат ўзбек фарзандларигина ота уйим чироғини ёқсам дейди. Davomini o'qish

“Sehrli qalpoqcha” fil’mi Xalqaro kinofestivalda g’olib bo’ldi.

099

Куни кеча Москвада Халқаро XV “Сказка” кинофестивали бўлиб ўтди. Ёш томошабинларни Россия ва ҳорижнинг сўнгги эртак-кинолари билан таништирадиган ушбу фестиваль мукофотига таниқли ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари асосида суратга олинган“Сеҳрли қалпоқча” фильми ҳам сазовор бўлди. “Ўзбеккино” буюртмасига биноан режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган фильм “Эртакдаги юмор учун” йўналишида ғолиб бўлди. Режиссёрга кинофестиваль соврини — “Биллур калитча” топширилди. Шунингндек, картинада бош ролни ижро этган ёш актёр Бунёд Раҳматуллаев “Энг яхши актёр” номинациясида ғолиб деб топилди. Davomini o'qish

Xudoyberdi To’xtaboev: Bolalar — mening og’aynilarim

099

17 декабрь – Машҳур болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев таваллуд топган кун

«Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим» — деб ёзган эди олис  1971 йилда италиялик жаҳонга машҳур болалар ёзувчиси Жанни Родари. Davomini o'qish