Shukur Xolmirzayev. Ota yurt & Adabiyot — mening hayotim…

Ashampoo_Snap_2017.08.05_10h53m17s_001_.png29 сентябр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев хотираси куни

   Шукур Холмирзаев  ёзган барча асарларида  инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. «Men eskirdim…» yoxud bir she’r tahlili.

025
Абдували Қутбиддин – соф ўзбекча куйлайди. Унинг шеърларида миллат дарди, орзуси ва армони, истак-интилишлари теран ифода этилади. Ўтган йили нашрдан чиққан “Бор” номли китобида битта шеър эътиборимни тортди. “Мен эскирдим…” сатрлари билан бошланувчи ихчамгина шеърдаги шоирнинг руҳоний кайфияти – жамият ва тузумнинг издан чиққанлигини баралла ўзида сингдира олганлигида қабариб кўринади. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. Oldimizdan suvlar oqib ketaveradi.

021
Буюк асарлар ўз вақтида танилмайди. Йиллар ўтиб унга бўлган муносабат туғила бошлайди. Демак, адибнинг асарларии бизнинг таҳлилимизга муҳтож эмас! Асарлар адиб тиригида баҳосини олиб бўлган. Бундан кейинги аъзамшунослар – одатдаги таҳлилдан унчалик баланд кўтарила олмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Муҳими асар таҳлил қилингани эмас, у китобхонга завқ ва шавқ, ёлғизликдан зориққан одамга ҳамдард, ҳабиб, ва, айни дамда эстетик туйғу бера олсин. Булар Аҳмад Аъзам асарларарида бор! Биз фақат у кишининг китобларини ўқишимиз, уқишимиз ва тенгдошларга тушунтириб беришимиз керак. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboev. Hikoya yozish siri.

07
Шолоховнинг истеъдоди олдида бошимни эгиб таъзим бераман. Борлиғию ботини ҳамишалик безовта уммон каби мавжланади. Сўз заргари дегим келади уни. Кўпчилик уни «шафқатсиз реалист» деб аташади. Бу гапда маълум маънода жон бордир, аммо, лекин у жуда камтарин, меҳрибон инсондир. Асарларида характерларга чизгилар бераркан, ҳамиша табиат билан бир бутун уйғунликда тасвирлайди. Масалан денгиз шоввуллаши хусусида гап очса, демак унинг каҳрамонлари бирининг кўнглида бехотиржамлик бор. «Осмонни булут қоплади», дейди «Тинч дон» романида. Демак, Григорьийнинг бошига кўп ташвишли кунлар тушишига ишора этади. «Дон дарёси пишқириб оқмоқда», дейди, демак халқ таҳликали аҳволда эканидан сўз очади. Бундай камёб истеъдод эгасининг ўзига хос оламидан баҳра яшаш керак, ўрганиш керак. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev.Armon.

01

 Ижодкор шахс ҳамиша безовта дедик. Шукур ака «Сирли Дўрмон»дан чиқмасдан, чоғроқ ҳужрасида яшаб, умрининг охиригача ижод қилди… Унга бир пиёла қаҳва ва бир қути сигарет бўлса етарди. Бошқа ташвиши ўз йўлига, аммо (йўқлаб келувчилар унга қайси мақсадда келишиданоқ биларди!) қўлидан келганича, «Ке, шу ҳам Худонинг бир ожиз бандаси-ку? Мендан нима кетибди» деб ўз-ўзига тасалли берарди, эҳтиёжманднинг кўнглини чоғлаб, хурсанд айларди-да, оқ йўл тилаб, дуо ўқирди… Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Ulug’bek Hamdam. Yangi o’zbek she’riyati & Xursandbek To’liboyev. She’riyat munaqqid nigohida

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_ - копия.png     Ушбу тадқиқот (Улуғбек Ҳамдам  — «Янги ўзбек шеърияти». Тошкент,.»Adib» нашриёти. 2012 йил,304 бет)  ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари,бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган. Сизга     монографиянинг қисқача мазмунини ўзида  жамлаган  муаллиф мақоласини тақдим этаман. Davomini o'qish