Мазкур мақола ёзилганига салкам 40 йил бўлади. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Boris Pasternak. Qish kechasi & Maykl Gelprin. Sham yonar edi…
Мен узоқ йиллар Борис Пастернакнинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилишга уринганман. Неча маротиба кучим етмаётганини сезиб, нафас бағишлайдиган лаҳза ва илҳомнинг вақти-соатини кутганман. Айниқса шоирнинг «Қиш кечаси» шеъри таржимасини юзлаб карра қоралаганман десам, ишонаверинг. Фақат шу йил қиш кечаларининг бирида иш столим устида шам ёқиб, оқ қоғозга эгилишим билан керакли оҳанг қуйилиб келди.
Davomini o'qish
O’zbekiston xalq artisti Muhammadsoli Yusupov intervyuTV kanalida taqdim etilgan suhbatida Xurshid Davronning «Ota qabri» rivoyatini o’qib berdi.
Халқимизнинг суюкли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов куни-кеча ютубдаги intervyuTV каналида тақдим этилган суҳбатида Хуршид Давроннинг «Ота қабри» ривоятини ўқиб берди. Davomini o'qish
Turk she’riyatidan yangi tarjimalar. Mirzohid Muzaffar tarjimasi
Янги йилда кутубхонамизнинг илк саҳифаси Турк шеъриятининг уч ёрқин сиймоси: Сазои Қоракўч, Нуруллоҳ Ганч ва Диловар Жабачи ижодидан (узоқда бўлса-да ҳамиша ёдимда турган) Мирзоҳид Музаффарнинг янги таржималари билан бошланаётганидан мамнунман. Davomini o'qish
Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016)
Регистон садоси. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон манзумаси асосида 3D форматли лазер шоу (2016) / Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016) Davomini o'qish
Xurshid Davron. Qizil imperiyani qo’msagan kimsalarga & Ona tilim
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қизил империяни қўмсаган кимсаларга, куни кеча тилидан заҳар томиб Ўзбекистонга таҳдид қилган ашаддий урус шовинисти Заҳар Прилепинга 1996 йили ёзган шеъри билан жавоб берди. Тил масаласи бу бир баҳона. Уларнинг асосий мақсади ўлган қизил империяни тиклаш эканини асло ёддан чиқарманг!
Davomini o'qish
G‘aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Xurshid Davron. Domlani eslab & Orziqul Ergash. Yozilmagan doston.
11 декабр — Атоқли олим Ғайбулла ас-Салом таваллуд топган куннинг 91 йиллиги
Устоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан,сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов,Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Davomini o'qish
Shoira Feruza Xayrullayeva «Qaqnus Samarqandda» dasturida she’rimni o‘qidi. Rahmat, Feruza qizim!
Шоира Феруза Хайруллаева «Қақнус Самарқандда» дастурида яхши гаплар айтиб, шеъримни ўқиди. Раҳмат, Феруза қизим! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Qish she’rlari
Кузни шоирларнинг севимли фасли деймиз. Аммо, қиш ҳам ижодкорларнинг суюкли фаслларидан бири эканлигига ишониш учун жуда кўп буюк шоирлар ижодига бир қур назар ташлаш кифоя… Davomini o'qish
Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!
Биз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. She’rlar
Хуршид Давроннинг бошқа ҳеч кимга ўхшамаган ўз мавзуси, ўзига хос фалсафий оҳанги, фақат у айтиши мумкин сўзи бор. Биргина «Бошим узра учиб ўтар қуш, хаёлимнинг давоми каби» сатри ёш шоирнинг келажакда етук ишлар қилишига ишонтиради. Унинг айни шундай сатрлари ХХ аср ўзбек шеъриятининг саҳифаларига муҳрланиб қолишига ишонаман (Озод Шарафиддиновнинг Хуршид Давронни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиш учун ёзган тавсияномасидан (1979)). Davomini o'qish