Xurshid Do’stmuhammad. Umid guli & Ikki kitob

07    Ўктабр яримламай қишнинг нафаси изғиб қолди. Нонушта пайти йилт этиб борлиқни ёритган қуёш зумда ғойиб бўлди-қўйди. Пешин эди, у қўноққа қайтаётиб бирпас ҳавонинг авзойини кузатиб турди. Осмонни паққос қалин қора булут қоплай бошлаган, ҳавонинг авзойида пиликнинг учича ёруғлик белгиси сезилмас, балки ўзидаги тундлик сиёҳи била дов-дарахт, атроф-жавониб, одамларни-да бош-оёқ бўяшқа бошлаганди. Davomini o'qish

Mutolaa mo’jizasi. Suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.02_22h14m05s_003_.png     Китоб — лаганбардорлик қилмайдиган дўст. Унинг инсон камолотидаги ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайди. Шундай экан, бугун ана шу дўст билан боғлиқ ҳолда кўп тилга олинаётган китобхонлик қандай мезон ва талабларни қамраб олади? Ўзи, аслида, китобхонлик маданияти қандай бўлиши керак? Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_16h56m14s_008_.png3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

   Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Mojaristonlik o’zbek rassomi

Ashampoo_Snap_2018.01.03_22h21m19s_003_.png  Дарвоқе, нега Қобилнинг ижоди ўзбекистонлик рассомларникига мутлақо ўхшамайди? Мураккаб композициялар, фавқулодда сюрреалистик лавҳа-манзаралар яратишда ўзига хос йўналишларни танлаган Умарбеков, Жалолов, Охунов, Тўхтаев асарларидан ҳам мутлақо фарқли!.. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Adabiyot va hayot haqida & Al-A’rof. Fojia

0c01b51c5066d71304a70d902146cbba.png8 январ — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

    Ҳар қандай хотира, ҳар қандай суҳбат, ҳар қандай баҳс-мунозара, таассуроту тасаввурлар ўша инсон, ўша асар ҳақидаги билимларга дебоча, ўша мунаввар оламга олиб борувчи сўқмоқ йўлнинг бошланишидир, холос. Ушбу йўлга эзгу ниятлар билан қадам ранжида қилган каттаю кичикнинг қалбида ҳам чироқлар ёнади, кўнгли чароғонлашади, у мунаввар ўйлар, мунаввар туйғуларга ошно бўлади… Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Erta bahor

Ashampoo_Snap_2017.06.21_20h33m13s_010_.png    Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни эшитгандек эмас, уни ўз кўзлари билан кўриб тургандек азбаройи энтикиб кетди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Ikki hikoya va ikki roman & Yozuvchi bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.07.21_20h13m38s_003_.png   Кўнгилнинг аллақаерида йилт этиб туғилган ғоя учқуни баъзан шиддат билан, баъзан эса ойлар-йиллар мобайнида пишиб етила боради. Кўпроқ шакл излайман, синовлардан ўтган ва тайёр шакллардан мумкин қадар фойдаланмайман. Қўшиқнинг муваффақиятини сўз, оҳанг ва ижро уйғунлиги таъминлагани сингари насрий асарда ғоя, баён йўсини ва сюжет шакли уйғунлиги зарур деб ўйлайман. Шулар топилса, ер юзида янги қитъа кашф этган одамдек дўппини осмонга ирғитасиз, сиздан шодон одам бўлмайди дунёда! Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_s.png    Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Donishmand Sizif. Roman. Uchinchi qism & Vatandan qudratli kuch yo’q

Ashampoo_Snap_2017.01.04_15h13m30s_001_ - a.png8 январь — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

     Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг икки асари: олдинроқ ёзилган «Бозор» романининг қайта ишланган нусхаси ва янги «Донишманд Сизиф» романидан иборат китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Китобдан ўрин олган иккинчи роман қаҳрамони, номидан ҳам кўриниб турибдики, жаҳон адабиётида машҳурдан-машҳур бўлган Сизиф образи. Муаллиф кенг оммалашган афсонавий-мифологик қаҳрамон мубтало этилган шафқатсиз қисмат орқали инсон, дунё, муносабатлар гирдоби ҳақида ўзига хос кузатишлари, ўйларини муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола этади. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Donishmand Sizif. Roman. Ikkinchi qism

Ashampoo_Snap_2017.01.04_15h13m30s_001_ - a.png    Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг икки асари: олдинроқ ёзилган «Бозор» романининг қайта ишланган нусхаси ва янги «Донишманд Сизиф» романларидан иборат китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Китобдан ўрин олган иккинчи роман қаҳрамони, номидан ҳам кўриниб турибдики, жаҳон адабиётида машҳурдан-машҳур бўлган Сизиф образи. Муаллиф кенг оммалашган афсонавий-мифологик қаҳрамон мубтало этилган шафқатсиз қисмат орқали инсон, дунё, муносабатлар гирдоби ҳақида ўзига хос кузатишлари, ўйларини муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола этади. Davomini o'qish