Kunchiqar yurt hikmatlari

05    Ўқилиши содда, маъноси улкан халқона мақол ва маталлар – шу халқ ҳаётининг кўзгуси. Уларда халқнинг яшаш фалсафаси, маънавий тамойил ва қоидалари, қолаверса, катта ҳаётий тажриба ўз аксини топади. Япон халқ оғзаки ижодининг нодир намунаси бўлган мақоллар ҳам шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Adib haqida ikki maqola.

kavabata

12 июнь — Буюк япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун.

Америка адабиётига ва шу орқали маҳаллий сиёсат аҳли шуурига «тинчлик» деган бебаҳо сўзни олиб кирган ёзувчи Эрнест Хемингуейнинг машҳур ҳикматлари кўп. Масалан, ўз ҳаётидан хулоса қилиб: «Буюк ёзувчи бўлиш учун ижодкорнинг буюк болалиги бўлиши керак», деганди у. Ясунари Кавабата ҳам, таъбир жоиз бўлса, болалиги ёзувчи қилиб тарбиялаган юксак ижодкорлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish

Yasusi Inoue (Yasushi Inoue). Jilvagar to’ticha. Hikoya


       Ясуси Иноуэ ҳарбий шифокор оиласида таваллуд топган бўлиб, олти ёшидан сўнг Сидзуок вилоятида истиқомат қилувчи бувиси қўлида тарбия топган. Вояга етгач, Канадзав шаҳрига кўчиб келган ва шу ерда ижод билан жиддий шуғулланган. У Кюсю ва Киото университетларида таҳсил олган. Кейинги йилларда унинг асарлари, айниқса оммалашиб кетган. 1949 йилда Рюноскэ Акутагава номидаги мукофотга, 1976 йилда «Миллатимиз фахри» нуфузли мукофотига сазовор бўлган. 1964 йилда у Япония Санъат Академиясининг аъзолигига сайланган. 1984 йилда «ПЭН-Клуб»нинг япон бўлими раҳбари Ясунари Кавабатадан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган. Davomini o'qish