Masaoka Shiki. Xaykular & Xurshid Davron. Masaoka Shiki haqida

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_a.png     Атоқли япон шоири Масуока Шикининг нафақат шеърияти, шунингдек унинг қаламига мансуб «Хайку таснифи» («Хайку бунруй») и «Хайку солномаси» («Хайку нэмпё») асарлари мумтоз япон шеъриятини ўрганиш йўналишидаги муҳим ва бугунгача аҳамиятини йўқотмаган тадқиқотлар сифатида жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyati to’plami: «Dengiz yaproqlari»dan namunalar & Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Xirosima va Nagasaki qurbonlariga bag’ishlov. Yaponiya she’riyatidan.

Ashampoo_Snap_2018.02.26_16h11m15s_002_.png
Саҳифа 1945 йил 6-9 август кунлари  Япониянинг Хиросима ва Нагасаки  шаҳарларига АҚШ томонидан қилинган атом ҳужуми  қурбонлари хотирасига бағишланади

Менинг япон халқига бўлган чексиз меҳру муҳаббатим Сайгё, Басё, Ишикава Такубоку шеърларига, Акутагава,  Кавабата ҳикоялари ва Куросава филмларига бўлган муҳаббатимдан бошланган.Кун чиқиш диёрининг мамлакат бўлиб шаклланиш тарихи менинг ватаним ўтмишига ўхшаб кетиши мени ҳайрон қолдирган.Бутун умрим мобайнида япон халқининг юксак матонати ва маънавий маданияти ҳамиша мени мафтун қилиб келганини қайта-қайта такрорлагим келади. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.14_17h00m40s_002_.png  Японияда  Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд. Унинг шеърларини ёд билмаган япон дунёда топилмаса керак. Мен ҳатто Тошкентдаги Япон боғида бир кўрсатувни тасвирга олиш пайтида тасодифан боққа келишган кунчиқар мамлакатидан келган туристлар билан суҳбатлашиб бунга иқрор бўлганман. Davomini o'qish

Tanikava Syuntaro. She’rlar (01)

011

    Таниқли  япон шоири  Таникава Сюнтаро болалигидан шеър машқ қилган ва илк шеърлари 1948 йилда матбуотда чоп этилган. Йигирма бир ёшли шоирнинг илк китоби “Икки миллиард ёлғизлик йили билан ўлчанган ёлғизлик” номи билан 1952 йилда нашрдан чиққан. ХХ асрнинг иккинчи ярмида япон адабиётшунослари таъкидлаганидек, шоир Япониянинг энг машҳур шоирига айланди. Бугунгача унинг 70 дан ортиқ китоби чоп этилган. Davomini o'qish