Yasunari Kavabata. Chirildoq bilan chigirtka

09   Мен  университетнинг ғишт девори ёқалаб бориб, мактаб биносининг қаршисидан чиқиб қолдим. Мактаб ҳовлиси энсиз тахта панжара билан ўралганди. Гуллари тўкилиб битган сакуранинг қорамтир шохлари остидаги қуриб-қовжираган ўт-ўлан орасидан чириллаган овоз эшитиларди. Мен қадамимни секинлаштириб, нафас чиқармай қулоқ сола бошладим… Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Olim Otaxonning Kavabatasi & Kutubxonamizda Yasunari Kavabata sahifalari

07   “Йиллар давомида Кавабатага атаб “Сенсей”, яъни “Устоз” деган қирқ-эллик бетлик эссе-мактуб ёздим”, дейди яна ёзувчи. Икки адиб қалби бир пардада сасланган, бирлашган пайтда яралган эссе-мактуб Олим Отахоннинг Кавабатани англаш жараёни ҳақидалигига ишонаман. Олим Отахон англаган, тушунган Кавабатани мен ҳам унинг каби англагим келади. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Bambuk sasi, shaftoli guli & Xurshid Davron. Sezgi ila anglangan falsafa

004 1968 йили Ясунари Кавабата Нобель мукофотини қабул қилиб олган маросимда сўзлаган нутқини (бу нутқ кейинчалик «Япония ўзлиги билан гўзал» номи остида эссе сифатида эълон қилинган) тўлалигича ўзи мансуб халқ руҳониятининг асоси бўлган қадимий япон шеъриятига бағишлади. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Xol haqida qo’shiq.

Ashampoo_Snap_2017.12.29_23h27m25s_003_.png   Кечалари, сиз ухлаб қолганингиздан кейин жимжит хонада шифтга термилиб ётганимда ўзимни бахтиқаро ва ҳеч кимга кераги йўқ одамдек сезардим, во ажабо, шу билан сабабини билмаган ҳолда андак енгил тортардим ҳам ва шу тариқа яна беихтиёр холимни ўйнай бошлардим.. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Yaponiya o’zligi bilan go’zal. Nobel mukofoti ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2017.01.22_23h03m32s_001_.png    Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади. Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва собитликдандир. Ҳар бир зиёли ўз халқи тафаккури ва маданияти ҳолатини айни шу мезонлардан туриб баҳолай олиши керак. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Ko’zgudagi oy aksi. Olim Otaxon tarjimasi

071     Кунлардан бир кун Кёконинг хаёлига кафтдеккина полизни кўзгу орқали касалманд эрига кўрсатиш фикри келди. Эри анчадан буён иккинчи қаватдаги пешайвонда кўрпа-ёстиқ қилиб ётар, афтидан, унинг қалбида ҳаётга нисбатан янги ҳавас туйғусини фақат шу мўъжазгина кўзгу қайтадан уйғотиши мумкиндай туюлар эди. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Ayol tushlari. Olim Otaxon tarjimasi

09111 июн — Буюк япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун

    Машҳур япон ёзувчиси Ясунари Кавабата 1899 йилда Осака яқинида таваллуд топган. Унинг асарлари ХХ аср япон адабиётининг энг яхши намуналаридан саналади. Ёзувчи япон халқининг ҳаёт тарзи ва анъаналарини акс эттирувчи “Қорли юрт”, “ Эски пойтахт”, “Мэйдзин”, “Мингқанотли турналар”, “Тоғ  фарёди” каби романлар ва кўплаб ҳикоялар ёзган. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Oynadagi oy

09    Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Jonsiz yuz

0022 14 июн — Япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун  

  Аёлнинг жонсиз юзида ғам-кулфат ифодаси зоҳир эди. Қуриёзган лунжлари осилиб қолган, ярим очиқ оғзидан сарғайган тишлари туртиб чиқиб турарди. Папирос қоғозидай юпқа қовоқлари кўз соққасига ёпиштирилгандай бўлиб кўринарди. Пешанасидаги бўртиб чиққан томирлари у чеккан азоб-уқубатлардан дарак берарди. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Anor

0022   Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати туюлди. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Bambuk sasi, shaftoli guli.

043Буюк япон адиби Ясунари Кавабата   таваллудининг 115 йиллиги олдидан

 Жаҳон адабиётининг улуғ сиймолари томонидан яратилган буюк асарлар барча халқларга бирдай маънавий қудрат бахш эта олади. Атоқли япон ёзувчиси, Нобель мукофотининг лауреати Ясунари Кавабата (1899 — 1972) ҳикоялари бунинг ёрқин исботидир.Кавабата асарларида гўзаллик, нафосатнинг инсон қалбидаги акси, ҳаёт ва абадият ҳақида мушоҳада юритилади.Қуйида унинг ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин ҳикояларидан бири сифатида тан олинган «Бамбук саси, шафтоли гули»ни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Ҳикоя интернет тармоғида илк марта эълон қилинмоқда Davomini o'qish