Suvon Meli. Yo’ldosh Eshbek haqida so’z & Yo’ldosh Eshbek. She’rlari va kitoblari

28У шундай бир муҳташам шеърий боғ яратдики, бу боғнинг бутун бир нафосатини, сир-синоатини туйқусдан англаш, баҳо бериш ҳамда унга муносиб талқинларни юзага чиқариш жуда қийин… Davomini o'qish

Chin yurakdan qutlaymiz!

75Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Миразиз Аъзам устозимизни, «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан сийланган Абдулла Шер акамизни, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан қутланган Йўлдош Эшбек дўстимни, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган Орзиқул Эргаш жўрамни ва барча мукофотланган ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Умрлари узоқ, ижодлари янада баракали бўлсин! Davomini o'qish

Lengston Huyuz. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.07_19h13m18s_003_.png     1 феврал  — таниқли афроамерикалик шоир Ленгстон Ҳуйуз таваллуд топган кун

Ленгстон Ҳуйуз шеърлари ҳақли  равишда жаҳон шеъриятининг энг қимматли саҳифаларидан бирини ташкил этади. Ўтган асрнинг 80-йилларида унинг  шеърларини севиб ўқиганларим ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Davomini o'qish

Yashar Qosim. Ezgulikka yuzlangan sog’inch (Yo’ldosh Eshbek she’riyati haqida) & Yo’ldosh Eshbek. She’riy kitob va turkum

07Соғинч – кўнгилнинг эрка ва тўнғич туйғуларидан. Соғинч севгидан олдин туғилган. Инсоннинг ҳамиша эзгулик ва гўзаллик сари юзланган Муҳаббатдай улуғ туйғуси ҳам илк бор соғинишдан бошланмаганмикан?! Соғинч жуда серқирра, тугалланмаган, оралиқ бир кечинма. У инсонни, тақдир тақозоси билан гоҳо омадёр, гоҳо дилхун кунларга элтади. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. She’rlar & Abduhamid Pardayev. Tongni uyg’otgan shoir

1 сентябрь — Шоир Йўлдош Эшбек туғилган кун

Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади (Йўлдош Эшбекнинг «Илҳом нима?» саволига берган жавоби). Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Adabiyot millat ustunidir

0034     Сўнгги йилларда матбуотимизда бир анъана пайдо бўлди. Қаранг, шеърий туркумлар берилганда қандай бўлишидан қатъи назар таҳририят ватан ҳақидаги шеърларни олдинга қўяди. Нима учун? Ахир шеър савия жиҳатидан олдинда турмайдими?! Ахир, шоирнинг ҳар бир шеъри, у хоҳ гул ҳақда бўлсин ё кўнгул, ё хазон, ё илдиз ҳақда бўлсин ватан ва озодлик ҳақда эмасми? Йўқса, шеър эмас. Демоқчиманки, яхши шоир эмас, яхши шеърни олдинга суринг, ватанни обод қилган бўласиз. Davomini o'qish

Nodira Nazar. Moviy sevgi.

033    «Мовий севги» ёш шоира Нодира Назарнинг иккинчи шеърий тўплами. «Akademnashr» нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тўпламга таниқли шоир Йўлдош Эшбек сўзбоши ёзган. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти номидан Нодирани янги китоби билан қутлаймиз ва унга ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Xazina qalbning o‘zidir (Shoir Yo‘ldosh Eshbek bilan suhbat)

011   Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Ko’nglimda qaynaydi bir buloq

044

Йўлдош Эшбек 80-йилларда адабиёт майдонига кириб келган ёрқин авлоднинг ўз овозига эга вакили. Дастлаб Тошкент давлат политехника институтига ўқишга кирган бўлса-да, кейинчалик адабиётга бўлган меҳри уни Тошкент давлат университетининг (бугунги миллий университет) нинг филология факультетига бошлаб келди. Шу пайтгача унинг ўндан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

Yo‘ldosh Eshbek ‘She’r sehri’ teleloyihasida

033Таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун

   Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 cентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби», Ўлжас Сулаймоннинг «Сопол китоб» ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998). Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Yo’llarimiz bir kun tutashar. She’rlar.

011

1 сентябр –   шоир  Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун.

Оҳанг билан шакл – шеърдир. Шеър – оҳанг билан шаклнинг гўзал тасвири. Ҳа, шакл.. шакл! Турмушда аввал қолиб қилиниб, кейин ғишт қўйилади. Шеърда эса бу ҳол анчайин “эркин” кечади – “ғишт” қуйилиш жараёнида “қолип” ҳам тайёр бўла боради. Ҳаётий дунёда фақат санъат гўзал.  Шеърият олий мақомга кўтарилса, санъатга айланади (Йўлдош Эшбек мақоласидан). Davomini o'qish