Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal & «Dengiz yaproqlari» to’plamidan namunalar

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan: Xaykular

09    Япон шеърияти қадимий анъаналарига гоят бой. Қуёшчиқар мамлакатида даставвал танка (бешликлар) урф бўлди. Кейинги асрларда эса хайкулар (учликлар) кириб келди. Улар ҳайратли даражада қисқа, бор-йўғи уч қотор, холос. Аммо, ҳар бири сеҳрли суратларга ўхшайди. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

989

     «Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish